
КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИККАТИГА!
№ |
Объект номи ва жойлашган манзили |
Буюртмачи бошланғич нархи |
Буюртмачи бошлангич нархи (қўшимча қиймат солиғибилан) |
Қурилиш муддати |
1. |
Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчасидаги маъмурий бинони капитал таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш |
1 233 601 495 сўм |
1 480 321 794 сўм |
7 ой |
Қурилиш ишлари бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Савдо ташкилотчиси - Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази.
Буюртмачи:Самарқанд вилоят ҳокимлиги инжиниринг компанияси;
Жойлашган манзили: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уй.Телефон: 0 (366) 231-10-93.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан пудрат ташкилотини танлаш фақат давлат реестрига кирган ташкилотлар ўртасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида"гиқарорига асосан пудрат ташкилотларини танлаш фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга оширилади.
Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга мос келишлари керак: улар танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлаб чиқариш базалари, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассислар мавжудлиги, танловга қўйилган объектга ўхшаш иншоотда ишлаб, кўникмага эга бўлган бўлиши ҳамда шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқатга эга бўлишлари лозим.
Танлов савдоларида мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари қатнашганда, уларнинг танлов таклифларини баҳолашда мамлакатимиз пудратчиларга қуйидаги нарх преференциялар эътиборга олинади: қонун ҳужжатларига мувофиқ, импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган танлов таклифлари қатнашчиларнинг танлов таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.
Савдода қатнашиш ва танлов савдоси ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси – Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказига қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, корпус -2Д, 403-хона. Телефон:0 (366) 231-13-51;Факс: 0 (366) 233-32-00.
Танлов ҳужжатлари бир тўпламининг қиймати – 80 000 (саксон минг) сўм.
Таклифлар (офёрталар)ни савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати офёрталар очилиш куни ва соатигача.
Таклифлар (офёрталар) очилиши, эълон матбуотда чоп этилган кундан бошлаб камида 30 кундан кейин Самарқанд вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси биносида (Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони) соат 10.00 да ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.