
КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ДИҚҚАТИГА!
№ |
Объект номи ва жойлашган манзили |
Буюртмачи бошланғич нархи (қўшимча қиймат солиғисиз) |
Буюртмачи бошлангич нархи (қўшимча қиймат солиғи билан) |
Қурилиш муддати |
|
ЛОТ 16-2: |
|
|
|
Лот-1 |
Каттақўрғон туманидаги 22- умум-таълим мактабини реконструкция қилиш (270 ўқувчи ўринли қўшимча ўқув блоки қурилиши, 140 ўқувчи ўринли филиали биноси қурилишини тугатиш ва 9х18м ўлчамли спорт залиқурилиши) |
1 220 747 366 сўм |
1 464 896 839 сўм |
9 ой |
Лот-2 |
Нуробод туманидаги 60 ўқувчи ўринли 21-умумтаълиммактабини реконструкция қилиш (60 ўқувчи ўринли қўшимча ўқув блоки қурилиши) |
278 647 257 сўм |
334 376 708 сўм |
8 ой |
Қурилиш ишлари бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Савдо ташкилотчиси - Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази.
Буюртмачи:Самарқанд вилояти ҳокимлиги инжиниринг компанияси
Манзили:Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уй.
Телефон: 0 (366) 231-10-93.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосан пудрат ташкилотини танлаш фақат давлат реестрига кирган ташкилотлар ўртасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида"ги Қарорига асосан Лот 16-2 (Лот-2) объекти бўйича пудрат ташкилотини танлаш фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга оширилади.
Талабгор сифатида иштирок этаётган корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга мос келишлари керак: улар танлов савдолари предмети қийматининг камида 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларнинг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномаси, ишлаб чиқариш базалари, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассислар мавжудлиги, танловга қўйилган объектга ўхшаш иншоотларда ишлаб, тажриба орттирган бўлишлари ҳамда шартномалар тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқатига эга бўлишлари лозим.
Танлов савдоларида мамлакатимиз ва чет эл қурилиш ташкилотлари қатнашганда, уларнинг танлов таклифларини баҳолашда мамлакатимиз пудратчиларига қуйидаги нарх-преференциялар эътиборга олинади: қонун ҳужжатларига мувофиқ, импорт қилувчилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни импортга етказиб бериладиган танлов таклифлари қатнашчиларининг танлов таклифларини баҳолашда кўрсатиб ўтилган солиқ суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинади.
Савдода қатнашиш ва танлов савдоси ҳужжатларига эга бўлиш учун сўровнома билан савдо ташкилотчиси – Самарқанд вилоятининг қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказига қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, корпус – 2 Д, 403-хона. Телефон: 0 (366) 231-13-51; Факс: 0 (366)233-32-00.
Танлов ҳужжатлари бир тўпламининг қиймати – 80 000 (саксон минг) сўм.
Таклифлар (офёрталар)ни савдо ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати офёрталар очилиш куни ва соатигача.
Таклифлар (офёрталар) очилиши, матбуотда эълон чоп этилган кундан бошлаб, камида 30 кундан кейин Самарқанд вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси биноси - Самарқанд шаҳри Кўксарой майдонида, соат 10.00 да ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.