Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Ипак йўли” туризм халқаро университети талабалар учун онлайн-танловлар эълон қилди

“Ипак йўли” туризм халқаро университети талабалар учун онлайн-танловлар эълон қилди

Дунёнинг кўпгина давлатларида кечаётган қатъий карантин сабаб олий таълим тизими масофавий ўқитиш шаклига ўтди.

Шундай синовли кунларда тушкунликка тушмай, янада кўтаринки руҳ, шижоат билан ўқишни давом эттириш ҳар бир талабанинг бурчидир.
“Ипак йўли” туризм халқаро университети илмий ишлар ва инновациялар департаменти талабаларнинг ўз устида ишлаши ва ривожланиши учун бир қанча онлайн-танловларни эълон қилди. Ушбу инновацион танловлар иқтидорли талабаларнинг илғор ғояларини ўз лойиҳалари ёрдамида амалга ошириш йўли билан рағбатлантириш имконини беради. Шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик секторини ривожлантириш ва ўрганиш борасида илмий-услубий ёндашувни шакллантиради.
Онлайн-танловлар йўналишлари қуйидагилардан иборат:
The best article – “Энг яхши мақола”
Forgotten Legacy – “Унутилган мерос”
New Destination – “Янги йўналиш”
The Best Tour Route – “Энг яхши туристик йўналиш”
The Best Start-up – “Энг яхши стартап”
Contest on the theme Audio guide “New Legends of Samarkand”, (in Samarkand, Urgut regions) – “Самарқанднинг янги афсоналари” аудио-гиди мавзуси бўйича танлов:
“Case Championship” – “Ишбилармонлар чемпионати”
Ғолиблар қуйидаги мезонлар асосида танланади:
- лойиҳалар технологик томондан инновацион;
- рақобатга дош берадиган афзалликлар;
- лойиҳа бизнес-модели ишланмаси сифати ва лойиҳа жамоасининг малакали бўлиши зарур.
Шуни айтиш жоизки, танловда иштирок этган барча лойиҳа муаллифлари сертификат, ғолиблар эса пул мукофоти билан тақдирланади.
Танловда иштирок этиш учун ариза бериш 5 майгача давом этади.


Охирги ўзгариш: 06/06/2020 11:27.   Кўрилганлиги: 255
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/tenders/ipak-yoli-turizm-xalqaro-universiteti-talabalar-uchun-onlayn-tanlovlar-elon-qildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.