Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР, ФЕРМЕР ВА ҲУНАРМАНДЛАР!

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР, ФЕРМЕР ВА ҲУНАРМАНДЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ташаббус” кўрик-танловининг бу йилги туман ва шаҳар босқичлари шу йилнинг 15-18 апрель кунлари, вилоят босқичи эса 6 май куни бўлиб ўтади.

Танловда иштирок этиш орқали Сиз ўзингиз ишлаб чиқараётган маҳсулотлар кўргазмасини намойиш этиш, бизнес-ҳамкорлар топиш, фаолиятингизни янада кенгайтириш ва ривожлантириш имкониятига эга бўласиз. Туман ва шаҳар босқичлари ғолиблари ташкилотчилар томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади ҳамда танловнинг вилоят ва республика босқичи йўлланмаларига эга бўлишади.

Танловда иштирок этишни истаганлар туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган ташкилий қўмитага ёки Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасининг жойлардаги бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.

Аризалар шу йилнинг 13 апрелига қадар қабул қилинади.

Танловга марҳамат!


Киритилган вақти: 04/04/2015 21:16.   Кўрилганлиги: 2322
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/tenders/hurmatli-tadbirkor-fermer-va-hunarmandlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.