
.
П Р Е С С – Р Е Л И З
Самарқанд шаҳри, 2018 йил 31 май
2018 йилнинг 31 май куни вилоят ҳокими Т.Жўраев раҳбарлигида Самарқанд шаҳридаги Туризм коллежида Сартепа маскани ҳудудини ижтимоий-муҳандислик, йўл инфратузилмаси ҳамда кўпқаватли уй-жой фондини таъмирлаш ва атрофини ободонлаштириш бўйича йиғилиш ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил
16 мартдаги қарори билан ташкил этилган “Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси”га 50 млн. доллар миқдорида маблағ ажратилган. Ушбу маблағ вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий, муҳандислик ва йўл инфратузилмасини тубдан реконструкция қилишга имкон бериб, аҳолининг кундалик яшаш шароитини янада яхшилашга замин яратади.
Ш.Мирзиёевнинг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, вилоят ҳокимлиги томонидан ижтимоий-иқтисодий, муҳандислик ва йўл инфратузилмасини яхшилаш, кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифатини ошириш ва соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан жами 334,4 млрд. сўмлик чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Шундан: 71,7 млрд. сўми шаҳарнинг Сартепа, Сўғдиёни, Микрораён А ва Б масканлари ҳудудидаги жами 317 та кўпқаватли уй-жойларни мукаммал таъмирлаш ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишларига;
14,2 млрд. сўми Самарқанд шаҳрининг Сартепа масканидаги 22 та кўпқаватли уй-жойлардаги 71 та лифт мосламалари тўлиқ янгисига алмаштиришга;
26,5 млрд. сўми шаҳар ободонлаштириш бошқармасига 63 та турли автотехника воситалари ва 40 та газонакасилкалар харид қилиб, унинг моддий-техник базасини ривожлантиришга;
6,6 млрд. сўми Самарқанд шаҳрининг тунги ёритиш тизимини яхшилашга ва бунда шаҳарнинг 20 та марказий кўчасидаги тунги ёритиш чироқларини таъмирлаш, Кимёгарлар, Фарҳод, Сўлим шаҳарчаларидаги ҳамда Сартепа, Микрораён, Суғдиёна масканларидаги ички тунги ёритиш тизимларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек, Амир Темур, Сулаймон Бухорий, Тонг, Али Қушчи кўчаларида янги кабель тортиб, замонавий светодиот чироқлари ўрнатиш ишларига;
93,3 млрд. сўми 28,5 км масофада йўл қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажаришга;
11,6 млрд. сўми Самарқанд шаҳридаги 5 та асосий кўчада пиёдалар учун йўл ўтказгич кўприклари қуришга ва 2 та кўчадаги мавжуд ер ости ўтиш йўлагини реконструкция қилишга;
35,2 млрд. сўми Самарқанд шаҳрида 4 та марказлашган иссиқлик узатиш қозонхоналарини қуриб, иссиқлик таъминотини қайта тиклашга;
71,2 млрд. сўми Самарқанд шаҳрининг ичимлик сув таъминоти ва оқова хизматлари кўрсатилишини яхшилашга ва бунда Сартепа Микрораён, Суғдиёна масканларидаги ички тармоқларни тўлиқ янгилашга, 14 та кўчада ичимлик суви тармоқлари ҳамда 4 та кўчада оқова сув тармоғи қуришга ҳамда “Чархин” сув иншоотини реконструкция қилишга;
3,8 млрд. сўми Самарқанд шаҳрининг Амир Темур, Буюк Ипак йўли, Туркистон, Али Қушчи, Рудакий ва Ўзбектрак кўчаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштирилган қисмининг сунъий суғориш тизимини яхшилаб, қўшимча сув насослари ўрнатиш ишларига йўналтириш белгиланди.
САРТЕПА МАСКАНИда 8 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. 6716 та хонадонда 33 мингдан кўпроқ аҳоли истиқомат қилади. Хонадонларнинг 6347 таси 127 та кўпқаватли уй-жойларда жойлашган. 2 та 4 қаватли, 103 та
5 қаватли, 22 та 9 қаватли бинога 17 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати хизмат кўрсатади.
Маскандаги кўпқаватли уй-жойларни мукаммал таъмирлаш ва унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишларига 28 млрд. сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилади. Хусусан, 26 та уйнинг том қисми, 123 та уйнинг фасад қисми, 341 та кириш йўлаклари ҳамда уй-жойнинг ички муҳандислик-коммуникация тармоқларини капитал таъмирлаш белгиланди.
Кўпқаватли уйлар олди, йўлаклар ва тротуарлар таъмирланади, ҳовлиларда 15 та болалар майдончаси, 13 та катталар спорт тренажор майдончаси, 11 та аҳоли дам олиш айвонлари, 5 та болалар спорт ўйин майдончалари, 14 та автомобил сақлаш жойи барпо этилади, 4 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизилиб, капитал таъмирланади.
Маскандаги 22 та кўпқаватли уй-жойлардаги 71 та лифт янгисига алмаштирилади.
Қўшимча маълумот олиш учун:
Телефон: (366) 233-53-86, 235-63-80
E-mail: sampressa@inbox.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.