Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилоятида Янги йил муносабати билан ўтказиладиган тадбир

Самарқанд вилоятида Янги йил муносабати билан ўтказиладиган тадбир

2017 йил 28 декабрь


 “Президент арчаси” тадбирлари Самарқанд шаҳридаги “Диёра” базмгоҳида 29 декабрь куни соат 10.00 да бошланадиган Янги йил байрами тадбирларига вилоятдаги Меҳрибонлик 
уйлари, SOS – болалар маҳалласи тарбияланувчилари, Ватан тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган жами 980 нафар болалар таклиф этилади.

Тадбирнинг азиз меҳмонлари – жажжи ўғил-қизларга Президентимизнинг Янги йил совғалари топширилади.

Бундан ташқари, Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги концерт томошаларида бахтли болалик, гўзал диёримиз мадҳ этилган куй-қўшиқлар янграйди.

 * “Янги йил арчаси” хайрия тадбири

29 декабрь соат 14.00 да Самарқанд шаҳридаги вилоят мусиқа ва драма театри ҳовлисида (катта арча ўрнатилган ҳудудда) хизмат чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар, одам савдосидан жабр кўрган,  диний экстремизм оқимига тушиб қолган, ҳозирда жазо муддатини ўтаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун “Янги йил арчаси” байрам томошалари бошланади.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳокимлик ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ташаббуси билан уюштириладиган тадбирда шаҳар ва туманлардан таклиф этиладиган 343 нафардан ортиқ болажонларга ҳомийлар томонидан кийим-кечак ва Янги йил совғалари топширилади.

Шунингдек, тадбирда бадиий ҳамда театр жамоалари томонидан саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилади.

 * Ҳукумат совғаларини етказиш

Кейинги йилларда бир қатор байрамлар арафасида республикада ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган ва кўп болали оилаларни ҳомийлик маблағлари ҳисобидан рағбатлантиришга қаратилган тадбирларнинг ташкил этилиши аҳоли кайфиятига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан, Янги йил байрами арафасида ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинади, шунингдек, кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган энг муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар тайёрланиб, байрам дастурхонига етказиб берилади.

Топшириққа асосан, Самарқанд вилоятида 928 ижтимоий ҳимояланадиган оилаларга Республикадан ажратилган совғаларни жойларда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ўз эгаларига етказиб беради ва уни назорат қилади.

Жумладан:

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди жами 628 кам таъминланган оила;

“Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими жами 300 нафар (109 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, 120 нафари 1941-1945 йиллардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож меҳнат фронти фахрийлари, 71 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож якка-ёлғиз кексалар) кексаларга етказилади.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: +99897-915-23-32

Телеграм: +99893-357-23-10

E-mail:sampressa@inbox.ru


Охирги ўзгариш: 16/01/2018 09:55.   Кўрилганлиги: 1395
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/press-releases/samarqand-viloyatida-yangi-yil-munosabati-bilan-otkaziladigan-tadbir

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.