
Бўлажак ветеринария врачи ва педагог мутахассисларининг касбий маҳоратларини шакллантириш бугун шиддат билан равожланаётган даврнинг долзарб талаби бўлиб келмоқда.
Бозор иқтисодиёти ҳар бир мутахассисдан пухта билим, юксак касбий тайёргарликка эга бўлишни талаб этмоқда. Зеро, кучли рақобатга асосланган ижтимоий тузилманинг бу шаклида мутахассисларнинг касбий салоҳияти ва маҳорати улар томонидан ташкил этиладиган фаолият самарадорлигини таъминловчи муҳим омил саналади. Республикамизда амалга оширилаётган кадрлар тайёрлашга доир миллий сиёсат негизида ҳар томонлама шаклланган, ўзининг пухта касбий билим, малака ва маҳоратига эгалигини тўла намоён эта оладиган шахсларни камол топтириш ғояси ўрин олган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 9 декабрдаги “Қишлоқ хўжалик ходимлари куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирдаги нутқида ветеринария тизими аҳамияти ҳақида тўхталиб шундай деган эди: Аҳолини сифатли гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан етарлича таъминлаш – энг асосий вазифаларимиздандир. Бунга эришиши учун қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур. 2018-2019 йилларда банк кредитлари ҳисобидан 145 та лойиҳа доирасида қўшимча 35 минг бош зотдор қорамол боқиш йўлга қўйилади.умумий қиймати 280 миллиард сўм бўлган 80 та лойиҳа асосида қўшимча 3 миллион 200 минг бош парранда боқишга мўлжалланган хўжаликларни ташкил этиш керак. Шунинг ҳисобидан 2018 йилда тухум етиштиришни 10 фоизга ошириб, унинг умумий ҳажмини 7 миллиард 800 миллион донага етказиш имкони юзага келади. Келгуси йилда балиқ етиштиришни 150 минг тоннага етказиш мақсадида 215 миллиард сўмлик 280 та лойиҳа амалга оширилади, 1 минг 650 гектар сунъий сув ҳавзалари ташкил этилади. 25 та сув омборида Вьетнам тажрибаси асосида 13 минг тонна, 37 минг гектар шолизорда қарийб 15 минг тонна балиқ етиштириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Оддий ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги вақтда ҳар бир фермер хўжалиги даласида бир бошдан жами 14 минг соғин сигир, 21 минг 125 фермер хўжалигининг ҳар бирида 50 бошдан, жами 1 миллион 57 минг парранда, 66 минг фермер хўжалигининг дала четларида 329 минг қути асалари боқиш ҳисобидан 7 минг 200 тонна асал етиштиришни йўлга қўйиш мумкин.
Айни пайтда мамлакатимиз ҳаётида беқиёс ўзгаришлар даври бўлмоқда. Шу сабаб ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ўзгача кайфият, шукуҳ билан қарши олинди. Мустақиллик, тинчлик, тараққиёт ва халқ розилиги. Бу улуғ тушунчалар доимо ёнма-ёндир. Бугун ҳамюртларимиз нигоҳида ҳаётдан розилик, эртанги кунга ишонч, келажакка интилиш акс этмоқда. Бу бежиз эмас. Зеро юртдошларимиз барча соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самараларини, хусусан, аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифати таъминланаётганини ўз
турмушлари мисолида кўриб туришибди. Бу эса фуқароларнинг фаровон турмуш кечиришини кафолатлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши эканлигидан далолат. Тажрибалардан аёнки, ҳар қандай муваффақият негизида халқ ишончини оқлаш, ишга муносабат, қатъий интизому юксак масъулият ётади. Айниқса, ветеринария соҳасида ушбу мезоннинг аҳамияти ниҳоятда катта.
Шубҳасиз, аҳолига сифатли ветеринария хизмати кўрсатишда қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда. Қисқа фурсат ичида Президентимизнинг тизимни янада ривожлантириш, кўрсатилаётган ветеринария хизматлари кўлами ва сифатини ошириш, кадрлар таъминотини тубдан яхшилашга қаратилган фармон ҳамда қарорлари қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Ветеринария тизимининг ўзида ҳам улкан ўзгаришлар юз бериб, Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2017 йил 1 июндаги Қарорига мувофиқ Давлат ветеринария қўмитаси ташкил этилди. Мана шу муҳим ҳужжат билан соҳа ривожида янги давр бошланди. Қўмитанинг халқаро Эпизоотик Бюро билан ҳамкорлиги мустаҳкамланиб, сўнги бир йил ичида ўзаро алоқалар юқори босқичга кўтарилди.
Айни пайтда, юртбошимиз таъкидланганидек, илм–фаннинг ижтимоий ҳаётимиздаги аҳамияти жуда катталиги ветеринария соҳасида ҳам ўз тасдиғини топиб улгурди. Зеро, ветеринария озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш орқали инсон саломатлиги, жамият хавфсизлигини муҳофаза қилишнинг энг асосий занжирларидан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги пайтда бундай холатларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, қисқача айтганда, ветеринария соҳасини ривожлантириш тоборо долзарб аҳамият касб этмоқда.
Президентимиз томонидан мазкур масалага давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани эса аьлоҳида эътиборга молик. Давлат ветеринария қўмитаси ташкил қилиниб, ветеринария соҳасида давлат бошқаруви тубдан такомиллаштирилаётгани, эпизоотик барқарорлик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таьминлаш, таьминлаш тизимда учраётган камчиликларни бартараф этиш, ветеринария хизматлари кўрсатиш сифати жихатидан янги босқичга олиб чиқилаётгани бунинг амалий самарасидир.
Биз учун яна бир эътиборли жиҳат, ветеринария таьлимини дунёдаги энги илғор ва истиқболли йўналишлардан бири саналади. Жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилди. Махсус қарор асосида институтда олий маьлумотли кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.
Давлатимиз раҳбарининг бевосита эътибори билан йилқичилик, қоракўлчилик бўйича Ўзбекистон мактаби қайта тикланётгани, паррандачилик тармоғи тобора ривожланаётгани қувонарли холат. Булар аҳолини нафақат сифатли озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар билан таьминлаш, балки экспорт салоҳиятини оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, мазкур омиллар қатори, республиканинг иссиқ-қуруқ иқлимли ҳам ветеринария тизимига илғор тажрибалар, инновацияларни жалб қилиш, малакали кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш тақазо этади. Бу эса Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ижросини самарали ва ўз вақтида таьминлаш, шунингдек, мамлакатимизда ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорини оғишмай бажариш тақозо этади.
Хусусан, кадрларни тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларидаги ветеринария хизмати тизими учун малакали мутахассислар тайёрлаш қисмини танқидий қайтадан кўриб чиқиб, замонавий талабларни ўқув жараёнига жорий қилиш каби устувор вазифалар белгилаб берилди.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти таркиби:
1. Ректор – Юнусов Худайназар Бекназарович, профессор.
2. Ўқув ишлари бўйича проректор – Нарзиев Бахтиёр Долиевич, доцент.
3. Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор – Даминов Асадулло Суванович, в.ф.д., доцент.
4. Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор – Ахроров Фарҳод Бахриддинович – доцент.
Институт таркибида 6 та факультет:
1. Ветеринария профликатикаси ва даволаш;
2. Ветеринария диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги;
3. Зооинженерия;
4. Биотехнология, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси;
5. Агрономия;
6. Агроиқтисодиёт ва агроинженерия;
23 та кафедраларда 407 нафар профессор-ўқитувчилардан 30 нафар фан докторлари, профессорлар, 90 нафар фан номзодлари, доцентлар фаолият кўрсатади.
Қўшимча маълумот олиш учун:
Телефон: (366) 235-63-80
E-mail: sampressa@inbox.u
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.