
П Р Е С С – Р Е Л И З
Самарқанд шаҳри, 2018 йил 8 июнь
9 июнь куни Самарқанд шаҳрида реконструкциядан чиқарилган кўпқаватли уйда 52 та хонадон уй-жойга муҳтож оилаларга топширилади.
Уй-жойларни ўз эгаларига топширишга бағишланган тадбирда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этади.
Самарқанд шаҳрида ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ўта муҳтож фуқароларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида Спитаменшох кўчаси 161-манзилида жойлашган кўпқаватли уйнинг 52 та хонадони (8 та 2 хонали, 43 та 1 хонали) ўз эгаларига топширилди.
Самарқанд транспорт ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи тасарруфида бўлган, фойдаланилмасдан бўш турган 3 қаватли бинони таъмирлаш учун бюджет ҳисобидан 2 млрд. 160 минг миллион сўм ажратилди ҳамда мебель жиҳозлари билан таъминланди.
Бинонинг биринчи қаватида маънавият ва тиббиёт хоналари ҳамда ушбюу бинода яшовчи фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида 3 хонадондан иборат тикув цехи ташкил қилинди. Бу ерда “Бофанда” МЧЖ томонидан 8 та тикув машинаси ўрнатилган.
Самарқанд шаҳар ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, уй-жойга ўта муҳтожларнинг мурожаатлари ўрганилди ва ана шундай тоифадаги 40 та оилага бериладиган бўлди.
Қолган 11 та хонадон Самарқанд шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 августдаги қарори билан тасдиқланган низомга асосан шаҳар ҳокимлигида уй-жой олиш учун навбатда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (чин етимлар)га ажратилиши режалаштирилган.
Қўшимча маълумот олиш учун:
Телефон: (366) 235-63-80 E-mail: sampressa@inbox.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.