Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд шаҳрида ҳарбийлар учун қурилган уй-жойлар тўғрисида

Самарқанд шаҳрида ҳарбийлар учун қурилган уй-жойлар тўғрисида

2018 йил, 12 январь



Шу кунларда юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топган кун ва Ватан ҳимоячилари байрами кенг миқёсда нишонланмоқда.

Бу йил “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида ўтказилаётган кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар Самарқанд вилоятида ҳам эсда қоларли воқеаларга бой бўлмоқда.

Муҳтарам Президентимиз – Қуролли Кучлар Бош қўмондонининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрининг Амир Темур хиёбонида биринчи марта “Армия ва ёшлар” фестивали жуда катта кўламда ўтказилди.

Мамлакатимизда армия билан халқ бирга эканлигини амалда намоён этган мазкур фестиваль қарийб 50 минг самарқандликларни бир жойга жамлади. 5 мингдан кўпроқ юртдошларимиз спорт марафонида фаол қатнашган бўлса, 600 нафардан кўпроқ ҳарбий хизматчилар фестивалга ташриф буюрган ёшларга Қуролли Кучларимиз тасарруфида бўлган ҳарбий техникалар, қурол-яроғлар ҳақида ҳикоя қилиб беришди.

Кўҳна Самарқанднинг Регистон майдонида эса “Аскар оналарини шарафлаймиз!” деб номланган учрашув ўтказилиб, тенгдошларига ўрнак бўлиб хизмат қилаётган аскарлар ва уларнинг оналари дийдорлашдилар.

“Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси!” тадбирларида Ватан олдидаги бурчини ўтаётган ўғлонлар учун ўз яқинлари билан видеомулоқотлар орқали суҳбат қуришга имконият яратилмоқда.

Ўтказилаётган бундай тадбирлар Ватан ҳимоячилари байрамини янада файзли бўлишига хизмат қилаяпти. Мамлакатимиз тинчлиги бу – ҳар биримизнинг оиламиз хотиржамлиги демакдир. Юртимиздаги осуда ҳаёт, чегараларимиз мустаҳкамлиги, халқимизнинг осойишталигини таъминлашда ҳарбийларнинг хизмати ниҳоятда беқиёс.

Ана шуларни ҳисобга олиб Муҳтарам Президентимиз Ватан ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзолари учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тўғрисида кўрсатма берганлар.

Ушбу топшириқни ижро этиш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари истиқомат қилаётган Самарқанд шаҳрининг Ватанпарвар маҳалласида, Ургут, Булунғур, Тойлоқ каби қўшни давлат билан чегарадош туманларда, Каттақўрғон шаҳрида кенг кўламдаги ишлар бажарилди.

Вилоятимиз ҳудудида хизматни ўтаётганлар ҳарбийлар фарзандлари 14 та умумтаълим мактабида, 11 та мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбия олишмоқда.

2017 йилда Тойлоқ туманида 300 ўринли ана шундай мактаблардан бири капитал таъмирланди, Ўрай-Элипок маҳалласида янги мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ерда  ҳарбийларнинг 88 нафар фарзанди тарбияланаётган бўлса, 18 нафар оила аъзолари меҳнат қилмоқда.

Ургут туманида эса 6 та 3 хонали уй-жой қуриб берилди. Туманнинг Гулистон, Мирзабоғлон-Чеп ва Тўрткўл маҳаллаларида ҳарбийлар оила аъзолари учун болалар боғчаси, амфитеатр, маиший хизмат уйлари, умумий овқатланиш шохобчалари, мини-стадионлар, даволаш-профилактика муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Биргина Тўрткўл маҳалласида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 6 млрд. 630 млн. сўм маблағ сарфланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 мартдаги  “Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун уй-жой қуриш дастури тўғрисида”ги Қарори асосида Самарқанд шаҳридаги 4 та 3 қаватли 18 хонали, жами 72 квартирали уй-жойлар қурилди ва бугун улар фойдаланишга топширилмоқда.

Уй тўйларининг мана шундай тантанали равишда ўтказаётгани эса ҳаётини Ватанни қалқондек мустаҳкам ҳимоя қилишга бағишлаган ҳарбий хизматчилар учун унутилмас воқеа, ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Тел: 235-63-80, e-mail: sampressa@inbox.ru, sampressa@inbox.uz

Telegram: +99897+915-23-32


Охирги ўзгариш: 16/01/2018 09:43.   Кўрилганлиги: 1376
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/press-releases/samarqand-shahrida-harbiylar-uchun-qurilgan-uy-joylar-togrisida-malumot

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.