Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 24 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 24 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар

Ватан ҳимоячилари куни муносиб нишонланди

Самарқанд шаҳри, 2016 йил 13 январь

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд вилоятида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, 13 январь куни вилоят ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиб, Соҳибқирон ёдига Қуръон тиловат қилдилар.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Хотира майдонидаги Мотамсаро Она ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.

Тадбир иштирокчилари Марказий ҳарбий округ госпиталида саломатлигини тиклаётган ҳарбийлар ҳолидан хабар олиб, уларни байрам билан табрикладилар.

Шундан сўнг Регистон майдонида “Аскар оналари билан учрашув” тадбири бўлиб ўтди. Бу ерда, шунингдек,  Ўзбекистон Бадиий академияси вилоят бўлими аъзолари, рассом-мусаввирлар томонидан 22 нафар ҳарбийлар ва уларнинг оналари суратлари чизиб берилди.

Самарқанд шаҳридаги “Диёра” мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 24 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали йиғилиш ва байрам концерти бўлиб ўтди.

Тадбирда офицер, сержант ва ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди

Тантанали маросимни Самарқанд шаҳар ҳокими А.Шукуров очди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев тадбир қатнашчиларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг моҳияти хусусида сўз юритди.

Байрам тадбирида хизматда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбийларга вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Тантанали маросим байрам дастурхони ва вилоят ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.

·     Самарқанд вилояти ҳудудида 34 та ҳарбий қисм, 5 та билим юртлари ҳамда Марказий ҳарбий округнинг Сержантлар тайёрлаш мактаби фаолият кўрсатмоқда. Ушбу масканларда билим ва малакасини ошираётган офицер ва сержантлар бугун миллий армиямизнинг асосини ташкил этади.

·     Ҳарбийлар оилалари учун зарур замонавий шарт-шароит ва имкониятлар яратиш борасида юртимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани сингари вилоятимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

·     Хусусан, 2015 йилда қурилган кўпқаватли уйларнинг Самарқанд шаҳрида 20 таси ва Каттақўрғон шаҳрида 4 таси ҳарбийлар оилаларига берилди. Шунингдек, Самарқанд вилояти қишлоқларида намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйларнинг 10 тасига Ватан ҳимоячиларининг оила аъзолари кўчиб ўтди.

·     Кейинги йилларда Тайлоқ туманининг чегара ҳудудидаги “Чўбот”, Ургут туманининг “Гулистон” ва “Мирзабоғлон-Чеп” маҳаллаларида ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари, маҳалла аҳли учун бир қатор қулайликлар яратиб берилди.

·     Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар давом этади. Хусусан, Тайлоқ туманидаги “Чўбот” маҳалласида болалар боғчаси, Ургут туманининг “Тўрткўл” маҳалласида 1000 ўринга мўлжалланган амфитеатр, ҳаммом, 30 та савдо дўкони, 3 та маиший хизмат уйлари, умумий овқатланиш шохобчаси, сунъий қопламали стадион, шунингдек қишлоқ врачлик пункти қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

·     Байрам муносабати билан вилоятнинг барча шаҳар ва туман мудофаа ишлари бўлимларида тадбирлар ўтказилди. Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган беш нафар ҳарбийларнинг оила аъзолари, ота-оналари ва фарзандлари ҳолидан хабар олинди.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 235-63-80

E-mail:sampressa2016@umail.uz


Киритилган вақти: 13/01/2016 16:03.   Кўрилганлиги: 1933
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/press-releases/ozbekiston-respublikasi-qurolli-kuchlarining-24-yilligi-va-vatan-himoyachilari-kuniga-bagishlangan-tadbirlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.