Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил
17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

П Р Е С С – Р Е Л И З

Самарқанд шаҳри, Олимпия захиралари тайёрлаш маркази, 2018 йил 1 апрель

 

Президент Ш.Мирзиёев Самарқанд вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларида вилоят аҳолисини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида 3 та қарор билан қўшимча 500 млн. доллар маблағ ажратди.

Жумладан,

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 млн. доллар (Самарқанд вилоятининг инфратузилмасини яхшилашга 50 млн. ҳамда кичик саноат зоналарида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга 50 млн. доллар);

Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан мева-сабзавот ва чорвачилик йўналишидаги лойиҳалар учун 400 млн. доллар (ЖАМИ 4,2 трлн. сўмга яқин маблағ) ажратилди.

 

  • 400 МЛН. доллар миқдоридаги маблағ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан Халқаро молия ташкилотлари кредит линиялари ҳисобидан амалга ошириладиган чорвачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун;

 

  • 50 МЛН. доллар миқдоридаги маблағ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан 2018 йилда ташкил қилинадиган
    14 та кичик саноат зонаси таркибига кирадиган ва вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қиладиган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун;

 

  • 50 МЛН. доллар миқдоридаги маблағ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги “Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан вилоятни ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш мақсадида ажратилиши белгилаб берилди.

НАТИЖАДА, барча манбаалар ҳисобидан 120 минг иш ўрни яратиш белгиланган.

***

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғини ривожлантириш” ҳамда “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳалари ҳисобидан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачиликни ривожлантириш учун талаб этиладиган техника ва технология ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, интенсив боғдорчилик, замонавий иссиқхоналар, суғориш тизимлари, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, колибровка, саралаш ва қадоқлаш, совутгичли омборхоналар, қишлоқ хўжалиги учун техника ва технологиялар сотиб олиш учун ажратилади.

Ажратилган маблағ ҳисобидан 10 мингга яқин янги иш ўрни ташкил қилиниши, 350 дан ортиқ истиқболли лойиҳани амалга ошириш белгиланди.

Кредит маблағлари лойиҳанинг қоплаш истиқболини ҳисобга олган ҳолда 10 йил муддатгача (3 йил имтиёзли давр билан) йиллик 5,5–6 фоиз устама тўлаш шарти билан долларда ажратилади. Масалан:

  • Жаҳон банки лойиҳасида чорвачилик йўналиши бўйича бир мижоз учун максимал кредит миқдори 2 млн. долларгача,
  • Жаҳон банки лойиҳасида мева-сабзавотчилик йўналиши бўйича бир мижоз учун максимал кредит миқдори 2 млн. долларгача (маҳсулотни етиштириш, қайта ишлаш ва етказиб беришни ўз ичига олган лойиҳалар учун 4 млн. долларигача).

Осиё Тараққиёт банки лойиҳасида 5 млн. долларгача ажратилади.

  • Четдан харид қилинадиган товар, асбоб ускуна 100 фоиз кредит ҳисобига молиялаштирилади.

Мижознинг лойиҳадаги улуши камида 20 фоиз пул, хизмат, иш, яъни натура кўринишида бўлиши ҳам мумкин.

Ушбу йўналиш бўйича Миллий банк, Асака банк, Халқ банки, Алоқа банк, Қишлоқ қурилиш банк, Турон банк, Ипак йўли банки, Саноат қурилиш банк, Ипотека банк филиаллари томонидан кредитлар ажратилади.

Имтиёзли кредит ҳисобидан импорт қилинадиган барча товар, хизмат, техника ва технологиялар, жиҳоз ва ускуналар солиқ тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар) озод этилади.

Кредит олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Корхона раҳбарининг аризаси;
  • Корхона низоми ва таъсис ҳужжатлари (нусха);
  • Рўйхатдан ўтганлик ҳақида гувоҳнома (нусха);
  • Лойиҳа экологик экспертизаси;
  • Экологик экспертиза бўйича хулоса;
  • Ҳисобот йили учун бухгалтерия баланси ва ҳисоботи (нусха);
  • Хорижий ҳамкорлар билан имзоланган контракт (нусха);
  • Харид қилинадиган товар, хизматлар етказиб бериш бўйича камида 3 та фирма ёки компаниядан олинган тижорат таклифлар;
  • Акционерлар ёки таъсисчиларнинг кредит олиш учун розилиги тўғрисидаги умумий йиғилиши баённомаси (нусха);
  • Лойиҳанинг бизнес-режаси;
  • Гаров таъминоти бўйича ҳужжатлар (кредит суммасидан 125 фоиздан кам бўлмаган миқдорда);
  • Лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб бошқа ҳужжат ҳам талаб этилиши мумкин.

 

    Агентлик тижорат банклари томонидан киритилган ҳужжатлар тўпламини Халқаро молия ташкилоти талабларига мувофиқлигини ўрганиб, кредит миқдори 1 млн. доллардан ортиқ бўлса, Халқаро молия ташкилотига (Жаҳон банки) келишиш учун киритади.

Кредит ҳужжатлари тўплами бўйича Халқаро молия ташкилотининг қарори олингандан сўнг талаб этилган сумма банкка ўтказиб берилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 16 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган Низомга асосан Жамғарма маблағлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилган йўналишга ажратилди.

Жамғарма маблағларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштиришда қуйидаги шартларга риоя қилинади:

  • кредит хорижий валютада 7 йилгача муддатга берилади;
  • ажратиладиган кредитлар 6 фоизгача;
  • лойиҳада қарз олувчининг улуши лойиҳа қийматининг камида
    25 фоизини ташкил этиши керак;
  • лойиҳада тижорат банки улуши (кредитни қайта молиялаштириш ҳисобисиз) камида 25 фоизни ташкил этиши керак;
  • лойиҳа тармоқ ёки минтақанинг тасдиқлангани модернизация қилиш/ривожлантириш дастурига киритилган бўлиши керак.

 

Жамғарма маблағлари қуйидаги йўналишларга ажратилади:

  • тўқимачилик йўналишида – пахтани қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш учун лойиҳа қийматининг 10 фоизи миқдорида;
  • тўқимачилик йўналишида – тикувчилик ва матони бўяш ускуналари сотиб олиш учун лойиҳа қийматининг 15 фоизи миқдорида;
  • пахта толасини қайта ишлаш ва тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун лойиҳа қийматининг 60 фоизи миқдорида.

 

50 млн. доллар ташкил қилинадиган 14 та кичик саноат зоналарига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Президентимизнинг 2017 йил 17 августдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил қилинган.

Мазкур жамғарма томонидан:

а) кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур қарорда қайд этилган мақсадларга кредит ажратиш учун тижорат банкларига, жумладан, хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобидан ресурслар ажратиш;

б) кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредит миқдорининг 50 фоизигача, аммо 2 миллиард сўмдан кўп бўлмаган ҳажмдаги кредитлари бўйича кафил бўлиш;

в) тижорат банкларининг қиймати 4 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги эквивалентда компенсация бериш:

  • миллий валютада - қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкасида – қайта молиялаштириш ставкасининг 40 фоизигача бўлган миқдорда;
  • хорижий валютада - тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 40 фоизи, аммо 3 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда.

Жамғарма бош битимлар асосида тижорат банклари орқали миллий ва хорижий валютада кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлайди ва тижорат банкларига ресурсларни тақдим этади.

 

Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафолат ва компенсациялар, шунингдек, тижорат банкларига қуйидаги соҳаларда лойиҳаларни молиялаштириш учун ресурслар тақдим этади:

  • қишлоқ хўжалигида, биринчи навбатда, энергия самарадорлиги юқори замонавий иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчиликни, шу жумладан, интенсив боғларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида - мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича инфратузилма ва ушбу маҳсулотларни транспортировка қилиш билан боғлиқ логистика марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар;
  • кўп квартирали уйларда умумий фойдаланиладиган жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарув компаниялари томонидан ободонлаштириш ва таъмирлаш лойиҳалари;
  • тадбиркорлик фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа йўналишларидаги лойиҳалар.

***

Ташриф баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 8 та қарори қабул қилиниши белгиланган. Шунингдек, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Президент девонига 2 та ва Вазирлар Маҳкамасига 36 та ҳужжатлар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларга 15 та ҳужжатлар киритиш топшириғи берилган.

5 та (Нуробод, Иштихон, Оқдарё, Пастдарғом, Қўшработ) туманлари бўйича алоҳида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилиниши, Нарпай, Оқдарё ва Самарқанд шаҳрида 3 та янги кичик саноат зонаси, Оқдарё туманида 1 та агросаноат зонаси фаолиятини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 233-11-75, 235-63-80

E-mail: sampressa@inbox.uz

 


Охирги ўзгариш: 03/04/2018 12:49.   Кўрилганлиги: 1788
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/press-releases/ozbekiston-respublikasi-prezidenti-shmmirziyoevning-2018-yil-17-18-mart-kunlari-samarqand-viloyatiga-tashrifi-doirasida-berilgan-topshiriqlarning-ijrosini-taminlash-yuzasidan-amalga-oshirilayotgan-ishlar-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.