
.
П Р Е С С – Р Е Л И З
Самарқанд шаҳри, Олимпия захиралари тайёрлаш маркази, 2018 йил 12 апрель
Жумладан,
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 млн. доллар (Самарқанд вилоятининг инфратузилмасини яхшилашга 50 млн. ҳамда кичик саноат зоналарида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга
50 млн. доллар);
Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан мева-сабзавот ва чорвачилик йўналишидаги лойиҳалар учун 400 млн. доллар (4,2 трлн. сўмга яқин маблағ) ажратилди.
Ажратилган 400 млн. доллар маблағни ўзлаштиришни тизимли амалга ошириш мақсадида иштирок этувчи тижорат банклари ва тегишли ташкилотлар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди. Ишчи гуруҳи штаби Самарқанд шаҳридаги Олимпия заҳиралари тайёрлаш спорт мактаби биносида жойлаштирилди. Штаб фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўладиган компьютер, мебел жиҳозлар ва бошқа зарурий инвентарлар билан таъминланди.
Штаб негизида оммавий ахборот воситалари учун “Пресс-клуб” ташкил этилди.
Тегишли бошқарма ва ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, тадбиркорлик субъектлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида 1 апрел куни мазкур Марказнинг очилиш маросими ташкил этилди. Вилоят ҳокими Т.Жўраев ўтказган илк матбуот анжуманида маблағлардан фойдаланиш шартлари, берилган имтиёзлар ва бошқа қулайликлар оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага, жумладан, тадбиркорлик субъектларига етказиш борасида маълумот берилди.
Бугун – 12 апрель куни “Пресс-клуб”нинг иккинчи тадбири ўтказилмоқда.
***
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғини ривожлантириш” ҳамда “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳалари ҳисобидан чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачиликни ривожлантириш учун талаб этиладиган техника ва технология ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, интенсив боғдорчилик, замонавий иссиқхоналар, суғориш тизимлари, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, колибровка, саралаш ва қадоқлаш, совутгичли омборхоналар, қишлоқ хўжалиги учун техника ва технологиялар сотиб олиш учун ажратилади.
Ажратилган маблағ ҳисобидан 10 мингга яқин янги иш ўрни ташкил қилиниши, 350 дан ортиқ истиқболли лойиҳани амалга ошириш белгиланди.
Кредит маблағлари лойиҳанинг қоплаш истиқболини ҳисобга олган ҳолда
10 йил муддатгача (3 йил имтиёзли давр билан) йиллик 5,5–6 фоиз устама тўлаш шарти билан долларда ажратилади. Масалан:
Осиё Тараққиёт банки лойиҳасида 5 млн. долларгача ажратилади.
Мижознинг лойиҳадаги улуши камида 20 фоиз пул, хизмат, иш, яъни натура кўринишида бўлиши ҳам мумкин.
Ушбу йўналиш бўйича Миллий банк, Асака банк, Халқ банки, Алоқа банк, Қишлоқ қурилиш банк, Турон банк, Ипак йўли банки, Саноат қурилиш банк, Ипотека банк филиаллари томонидан кредитлар ажратилади.
Имтиёзли кредит ҳисобидан импорт қилинадиган барча товар, хизмат, техника ва технологиялар, жиҳоз ва ускуналар солиқ тўловларидан (қўшимча қиймат солиғи, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар) озод этилади.
Агентлик тижорат банклари томонидан киритилган ҳужжатлар тўпламини Халқаро молия ташкилоти талабларига мувофиқлигини ўрганиб, кредит миқдори
1 млн. доллардан ортиқ бўлса, Халқаро молия ташкилотига (Жаҳон банки) келишиш учун киритади.
Кредит ҳужжатлари тўплами бўйича Халқаро молия ташкилотининг қарори олингандан сўнг талаб этилган сумма банкка ўтказиб берилади.
50 млн. доллар ташкил қилинадиган 14 та кичик саноат зоналарига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Президентимизнинг 2017 йил 17 августдаги “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ташкил қилинган.
Мазкур жамғарма томонидан:
а) кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур қарорда қайд этилган мақсадларга кредит ажратиш учун тижорат банкларига, жумладан, хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобидан ресурслар ажратиш;
б) кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредит миқдорининг
50 фоизигача, аммо 2 миллиард сўмдан кўп бўлмаган ҳажмдаги кредитлари бўйича кафил бўлиш;
в) тижорат банкларининг қиймати 4 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги эквивалентда компенсация бериш:
Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафолат ва компенсациялар, шунингдек, тижорат банкларига қуйидаги соҳаларда лойиҳаларни молиялаштириш учун ресурслар тақдим этади:
Давлат дастури доирасида белгиланган вазифаларни кенг жамоатчиликка етказишда ОАВ муҳим ўрин эгаллаши барчага маълум. Шундай экан, бунда соҳа вакилларининг ушбу йўналишдаги ахборот ва маълумотлар тўғрисидаги билимларини янада чуқурроқ эгаллашига замин яратиш куннинг долзаб масаласи саналади.
Иқтисодиётнинг очиқлиги ва рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодий мустақилликни кучайтириш, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш долзарб масала ҳисобланади. Бунда етакчи ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация қилиш ва фаол девирсификация қилиш, молия-банк соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳар томонлама ҳимоялаш, ташқи иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, туризм тармоғини самарали ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш мақсадида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш брасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан объектлардаги жараёнларни жамоатчиликка етказиш масаласи биринчи ўринга чиқади.
Ушбу масалада материаллар етишмаслигининг сабабларидан бири аксарият журналистларнинг керакли даражади маълумотга эга эмаслиги, катта тадбиркорлик объектларига кириш муаммолари ҳамда олинган маълумотлардан, яъни амалга оширилган ишларни ташкилотлар томонидан қуруқ рақамларда кўрсатиш билан чекланганлигида кўриш мумкин.
Шу мақсадда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили бугунги кунда жаҳон бозорида конъюнктура ўзгариб, рақобат тобора кучайиб бораётганини ҳар томонлама ҳисобга олишни, шу асосда давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича стратегик ёндашув ва тамойилларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни тақозо этмоқда.
Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида ОАВ билан ишлайдиган ташкилотлар томонидан мазкур Фармоннинг мақса ва вазифалари, унинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, кучли фуқоролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда давлат органларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотини кучайтириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолатни, тинчлик-осойишталик, миллатлараро, фуқаролараро тотувликнинг қарор топишига йўналтирилгани ОАВда, жумладан, интернет тармоғида кенг шарҳлаб борилиши керак.
Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисидаги холис, тўлиқ маълумот аҳолига тезлик билан етказилишини таъминлаш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Тадбирлар давомида ОАВ ходимларининг маълумотлар базасини янада кенгайтириш мақсадида Давлат дастурига киритилган бешта йўналишдан ташқари “тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш”, “Инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг юқори сифати ва очиқлигини таъминлаш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини оширишда бажарилаётган ишлар” каби мавзулар бўйича чиқишлар қилиб борилиши керак.
Қўшимча маълумот олиш учун: Телефон: (366) 235-63-80. Телеграм: +99897-915-23-32. E-mail: sampressa@inbox.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.