Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МЕҲР ВА ЭЪТИБОР ОҒУШИДА

МЕҲР ВА ЭЪТИБОР ОҒУШИДА

Болалик – инсон умрининг баҳори, орзулари дебочаси, беғуборлик фаслидир. Мамлакатимизда ҳам ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмонан соғлом, маънан етук инсонлар бўлиб камол топиши учун барча шароитлар яратиб берилган.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан 2017 йил 26 майдан 31 май санасига қадар “Ёшлик” истироҳат боғида болажонлар учун ташкил этилган байрам тадбирларига ҳар бир туман, шаҳардан 100 нафардан, Самарқанд шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларининг барча тарбияланувчилари жалб этилиб, истироҳат боғидаги аттракционлар бепул хизмат кўрсатди, болалар учун байрам дастурхони ташкил этилди. Шунингдек, “Амининвест” МЧЖ, “8 Март” МЧЖлар томонидан вилоят тадбирига таклиф этилган болалар учун 1600 дона футболка, кепка ва шортиклар совға қилинди.
Жорий йил 1 июнь куни  Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудидаги Камол Ота Турк кўчасида вилоят халқ таълими бошқармасининг “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди. 
Байрам тадбирида вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, прокуратура, вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича комиссия аъзолари ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. 
Вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаров, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғофурова, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Норбеков, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Юлдашев болажонларни 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклаб, болажонларга ўзларининг самимий тилакларини билдиришди. Уларнинг юрт келажаги, Ватан равнақи, буюк аждодларга муносиб авлодлар бўлиб камол топишлари учун мустақил юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида барча шарт-шароитлар яратиб берилганлигини таъкидлаб,  келгусидаги ўқишларида улкан муваффақиятлар тилади. 
Байрамга бағишланган концерт дастурида Она Ватан, бахтли болалик,  тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи қўшиқлар янгради, рақслар ижро этилди. Айниқса, шарлар ва гуллар билан ўралган рамзий  кириш дарвозаси болажонларни афсонавий эртаклар оламига чорлади. Мактабгача  таълим муассасаларининг қўғирчоқ театри ва эртак қаҳрамонларининг чиқишлари ташкил  қилинди. 
Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан турли миллат вакилларининг урф-одатлари ва миллий кийимлари кўргазмаси ташкил қилинди.
Тадбир давомида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва уларнинг оила азолари  ўртасида “Оилавий қувноқ стартлар” мусобақаси, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Кичкинтой-ширинтой” спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобоқа ғолиблари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир доирасида вилоят ва шаҳар Ахборот-ресурс марказларининг бадиий ва илмий оммабоп адабиётлари кўргазмаси ташкил этилди. Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг истеъдодли ўқувчилари “Она юрт оҳанглари” мавзусида концерт дастурларини намойиш этишди. Шаҳардаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг кўргазмаси ва кўргазмали чиқишлари, спортнинг бир неча турлари бўйича вилоят, республика ҳамда халқаро мусобақаларда ғолибликни эгаллаган ёш спортчилари иштирокида спорт мусобақалари ташкил этилди. 
Шунингдек, “Мустақил юрт фарзандиман” мавзусида Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 5-8-синф иқтидорли рассом ўқувчилари ўртасида мальберт ва асфальтга расм чизиш танлови ўтказилди.
Шаҳардаги 4-5-синф  ўқувчилари иштирокида махсус автомайдончада “Қувноқ қоида” номли радио тўлқин орқали бошқариладиган автомобиллар пойгалари ташкил этилди. 
Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари, вилоят ва Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак аъзолари томонидан қўлда ясалган самолёт моделлари, сувда сузувчи параходлар, аккумуляторлар ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситалари, зардўзлик, кулолчилик, ганчкорлик ва ёғоч ўймакорлиги тўгараклари аъзоларининг кўргазмаси ва амалий ижоди ташкил этилди. 
Самарқанд шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулари кўргазмаси ва кўргазмали чиқишлари ташкил қилинди. 
Шаҳардаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Ким кўп шеър билади?” танлови ҳамда бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилидаги эртаклар тақдимоти ўтказилди. 
Вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси, вилоят халқ таълими бошқармаси, “Соғлом авлод учун” Халқаро ҳукуматга қарашли бўлмаган хайрия жамғармасининг вилоят бўлими билан ҳамкорликда  кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, васийлик ва  ҳомийлик тайинланган ҳамда отаси ёки онаси жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган фуқароларнинг 75 нафар фарзандларига вилоятдаги “Ситора” ёзги дам олиш оромгоҳида дам олиши учун имтиёзли йўлланмалар топширилди.
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни барча туман, шаҳар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида театрлаштирилган тадбирлар, концерт дастурлари, болалар ижодиёти кўргазмалари, спорт мусобақалари ҳамда оммавий сайр-томошалари бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирларга вилоят бўйича жами 88150 нафар (79890 нафардан ортиқ болалар) қатнашчилар иштирок этишди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Киритилган вақти: 13/06/2017 18:11.   Кўрилганлиги: 1530
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/press-releases/mehr-va-etibor-ogushida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.