Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Пресс-релиз

Пресс-релиз

2018 йил 14 январь


14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 

26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами тадбирлари ҳақид

14 январь куни соат 8.30 – 9.00 да Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловат қилинади.

Соат 9.00 – 10.00 да Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйилади. Бунда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, вилоят жамоатчилиги (жами 900 нафар) томонидан Амир Темур ҳайкали пойига гулчамбар қўйилади.

Соат 10.00 да Самарқанд ҳарбий госпиталида даволанаётган ҳарбийлар ҳолидан хабар олинади.

Соат 11.00 да Самарқанд шаҳридаги Концерт залда тантанали йиғилиш, байрамконцерти намойиши бўлади.

Соат 13.00 да Самарқанд шаҳридаги “Садаф” ресторанида вилоят ҳокими қабули уюштирилади.

***

Концерт залида бўладиган тадбирнинг расмий қисмида президиумга вилоят ҳокими Туробжон Жўраев, Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Аҳмад Бурхонов, Марказий ҳарбий округ қўмондони А. Саидов ҳамда Самарқанд сержантлар тайёрлаш мактаби вакили таклиф этиладилар.

Самарқанд гарнизони бошлиғи Қ.Ачиловнинг буйруғи билан залга ҳарбий оркестр марши садолари остида Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи олиб кирилади. Байроқ фахрий қоровул билан ҳайъат ортидан ўрин олади.

Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов тантанали йиғилишни очиқ деб эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табригини ўқиб бериш ва байрам иштирокчиларини табриклаш учун сўз вилоят ҳокими Т.Жўраевгаберилади.

Шундан сўнг хизматда алоҳида ўрнак кўрсатган ҳарбийларга вилоят ҳокимлигининг Фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳоэсдалик совғалари топширилади.

Шунинг билан Ватан ҳимоячилари байрамига бағишланган тадбирнинг расмий қисми тугайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи залдан олиб чиқилади.

***

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, сиёсий ва жанговор тайёргарликда эришаётган алоҳида ютуқлари учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан қуйидагилар вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқ билан тақдирланади:

Ачилов Қахрамон – Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари,

Набиев Азизжон – Марказий ҳарбий округ оператив бошқармаси бошлиғи,

Зулфиқаров Бахром – Марказий ҳарбий округ бўлим бошлиғи,

Алимходжаев Фарход – вилоят Мудофаа ишлар бошқармаси бошлиғи,

Вапаев Сардорбек – ҳарбийқисм батальон командири,

Расулов Обиджон – вилоятФавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бўлим бошлиғи,

Умурзақов Мансур – вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сафарбарлик бўлими бошлиғи,

Мансуров Нодир – вилоятБожхона бошқармаси ходими,

Турсунов Мадрахим – вилоятБожхона бошқармаси ходими,

Хасанов Илёс – ЎзбекистонРеспубликаси Миллий гвардиясига қарашли ҳарбий қисм командири,

Садуллаев Тимур – ЎзбекистонРеспубликаси Миллий гвардияси вилоят бўлим ходими,  

Шарипов Ойбек – Самарқанд ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси,

Гулямов Азамат – Самарқанд ҳарбий прокуратура терговчиси,

Хашимов Шухрат – вилоят Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳарбий хизматчиси,

Шерматов Нодир – вилоятМиллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳарбий хизматчиси

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг кўрсатмасига биноан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги «Миллий армиямиз - ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!» шиори остида ташкил этилмоқда.

Юртбошимизнинг топшириғини ижросини таъминлаш мақсадида “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан вилоятда декабр-январ ойилари давомида “Ватанпарварлик ойлиги” ташкил қилиниб, 96 кишидан иборат тарғибот-ташвиқот гуруҳлари шакллантирилди.

Таълим муассасаларида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган махсус “Мардлик ва жасорат дарслари” ўтилиши бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, 10 минг нафардан зиёд ўқувчиларнинг ҳарбий қисмларга ташрифлари ташкил қилинди.

7 январ куни Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан ҳамкорликда “Армия ва ёшлар” фестивали ўтказилади.

8 январ куни “Аскар оналарини шарафлаймиз” тадбири доирасида Бухоро шаҳрида ўз хизмат бурчини ўтаётган 20 нафар самарқандлик аскарлар билан ота-оналарининг учрашувлари ташкил қилинди.

9 январ куни Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг мажлислар залида Хоразм вилояти билан “Менинг дўстим - Ватан ҳимоячиси” видеоконфренцияси ўтказилди.

12 январ кун ҳарбийлар учун 72 та хонадрн

***

Мамлакатимизда Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш дастурига мувофиқ замонавий талабларга жавоб берадиган қудратли миллий армия шакллантирилди. Миллий армиямизнинг моддий техника базаси мустаҳкамланди, замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминланди, ҳарбий хизматчиларнинг шарт-шароити яхшиланди.

Мамлакат мудофаа тизимини бошқариш, Куролли Кучлар Бирлашган штаби раҳбарлигидаги жанговар тайёргарлик ва тезкор стратегик режалаштириш тизими қайта барпо этилди.

Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун зарур шарт-шароитни яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда 3 минг нафарга яқин ҳарбий хизматчилар оилалари билан Самарқанд шаҳрининг “Ватанпарвар” маҳалласида, Ургут, Булунғур туманларининг чегара ҳудудларида ва Каттақўрғон шаҳрида истиқомат қилишмоқда.

Кейинги 3 йил давомида Тойлоқ туманининг чегара ҳудудидаги Ўрай-Элипок, Ургут туманининг Гулистон, Мирзабоғлон-Чеп ва Тўрткўл маҳаллаларида ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари учун янги маҳалла марказлари, болалар боғчалари, амфитеатр, маиший хизмат уйлари, умумий овқатланиш шохобчаси, стадионлар, даволаш-профилактика муассасалари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ургут туманидаги ҳарбий қисм хизматчилари 2017 йилда 6 та 3 хонали уй-жойлар билан таъминланди. Тўрткўл маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 6 млрд. 627 млн. сўм маблағ сарфланди.

2017 йил давомида ҳарбий хизматдан қайтиб келган ёшлар иштирокида маҳаллаларда “Аскар-маҳалла меҳмони” “Аскар уйига қайтмоқда”, “Аскар оналарини шарафлаймиз” мавзусида 2240 дан ортиқ учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Ургут ва Булунғур туманларидаги 13 та чегара маҳаллаларида “Мактаб-маҳалла-армия” мавзуларида ҳарбий хизматчилар билан учрашувлар ўтказилди.

Вилоятдаги таълим муассасаларида 2017 йил декабр – 2018 йил январ ойлари давомида “Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” доирасида ҳарбийлар, фахрийлар, ёзувчи ва шоирларни жалб этган ҳолда “Тинчлик учун курашмоқ керак” мавзусида 1450 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда “Мардлик ва жасорат” дарслари, “Энг намунали ҳарбий оила” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги, Адлия бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси томонидан Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари билан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан 300 дан ортиқ давра суҳбатлари ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳарбий қисмларда ташкил этилган 247 та маданий тадбирларда 57 минг 470 нафар ҳарбийлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этишган.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан тасдиқланган тиббий комиссиялар томонидан 2014-2017 йиллар мобайнида ҳарбий хизматни ўташ учун сафарбар қилинган 194 минг 681 нафар ёшлар тиббий кўрикдан ўтказилган.


Охирги ўзгариш: 16/01/2018 09:42.   Кўрилганлиги: 2407
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/press-releases/malumot

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.