Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас

Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас

П Р Е С С–Р Е Л И З


Самарқанд шаҳри, 2018 йил 8 май

Самарқанд вилоятида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган асосий тадбирлар 9 май куни ўтказилади.

Туман ва шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари “Нуроний” жамғармаси раислари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги “Хотира майдони”га етиб келади.

Фахрийлар эрталабдан майдондаги “Хотира китоби”ни варақлаб, ўтганлар хотирасини ёд этиш билан бирга, вилоят жамоатчилиги ва ёшларнинг гул қўйиш жараёнини кузатиб турадилар.

Тадбир давомида қуролдошлар ва ёшлар ўртасида суҳбат уюштирилади. Фахрийлар ўзларининг ҳаёт йўллари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб берадилар.

Ҳарбий хизматчилар пиёда саф тортиб юриб, қутлаш тадбири ҳам ташкил қилинади.

Регистон майдонидан бошланиб, Университет хиёбони бўйлаб давом этадиган марафон (5000 нафар) ва веломарафон (1000 нафар)да 14 ёшдан катталар иштирок этади.

Шундан сўнг тадбирлар Кўксарой майдонига кўчади. Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, вилоят мусиқали драма театри олдидаги саҳнада ҳарбий оркестр концерти ташкил этилади, ҳарбий-дала ошхонасида тайёрланган таомлардан тановвул қилинади.

Тадбир иштирокчилари Кўксарой майдонида “Нуроний” жамғармаси шаҳарлар ва туманлар бўлимларига “Дамас”, вилоят кенгашига “Каптива” русумдаги автомашиналарини топширишга гувоҳ бўладилар.

Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фахрийлари учун Самарқанд шаҳридаги “Боғишамол гарден” ресторанида вилоят ҳокими номидан қабул маросими уюштирилади.

Мустақиллик йилларида ҳарбий хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлган 13 нафар ҳарбий хизматчи эсланиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинади, совға-саломлар етказилади.

Сана муносабати билан Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашда қаҳрамонларча ҳалок бўлган бир гуруҳ ҳарбийларнинг бюсти очилиши бўлиб ўтади. Бугун, 8 май куни Каттақўрғон шаҳрида Улуғбек Барноев ва Баҳром Эргашевларнинг, Булунғур туманида Маъруфжон Ражабовнинг ўзи ўқиган мактабларда бюсти очилади.

Нарпай туманида эса Хотира майдони ва Мотамсаро Она ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтади..

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ва “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 97 нафар уруш қатнашчиларига бир марталик 5 000 000 сўмдан пул мукофоти, Президент совғаси – олтин соат, шунингдек, ҳокимлик ҳамда жамоат ташкилотларининг совға-саломлари етказилди.

 

 

Қўшимча маълумот учун:  Телефон: (366) 235-63-80;

Телеграмм: 97-915-23-32.   E-mail:sampressa@inbox.uz

 

  • Иккинчи жаҳон уруши арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган, 1,5 миллиони урушда бевосита иштирок этган. Болалар, қариялар ва аёлларни ҳисобга олмаганда, аҳолининг 40 фоиздан кўпроғи қўлига қурол олиб, урушда қатнашган.
  • Фашизмга қарши жангларда 152 мингдан кўпроқ самарқандликлар иштирок этган. Уларнинг 73 минг нафарига она-юртига қайтиб келиш насиб этмади.
  • Фронтдан қайтган қарийб 100 минг аскарнинг 97 нафари бугунги кунда ҳаёт гаштини сураяпти. Душманга фронт ортидан туриб курашганларнинг 2 697 нафари умргузаронлик қилмоқда.
  • Самарқанд шаҳридаги Хотира майдонида 48 500 нафардан ортиқ шаҳид кетган ота-боболаримиз номлари абадийлаштирилган.
  • Уруш бошланган кунларда ҳарбий комиссарликларга фронтга жўнатишларини сўраб 1316 киши ариза топширган. 1941 йил август ойига келиб уларнинг сони 2300 га етган. Ариза берганларнинг 613 нафари хотин-қиз бўлган.
  • Воронеж алоқа билим юрти, 2-Харьков танк билим юрти ва авиация мактаблари Самарқандга кўчириб келтирилган.
  • 1941 йилнинг охирига келиб икки ярим мингдан ортиқ аёл завод ва фабрикаларда ишлаган. Улар энг мураккаб жараёнларни ўзлаштириб, эркакларнинг ўрнини билдирмай меҳнат қилган.
  • Самарқандга Россия, Украина, Белорусия, Молдавия, Болтиқбўйи ўлкаларидан кўчириб келтирилган 165 минг киши жойлаштирилган, улар бошпана ва иш билан таъминланган. Самарқандда олти квартирали тўртта уй, олтита барак қуриб берилган, талабалар ётоқхоналари ва бўш квартиралар ҳам ажратилган.
  • Кўчириб келтирилган болаларни жойлаштириш учун Жомбой, Булунғур, Фориш, Нарпай, Пастдарғом ва вилоятнинг бошқа туманларида 8 та болалар уйи ташкил этилиб, улар 4 270 болани тарбиялашни ўз зиммаларига олганлар.
  • Самарқанд шаҳридаги 11 та болалар уйига қўшимча равишда 660 бола жойлаштирилган.
  • 1941-1942 йилларда фронтдаги жангчилар учун 11 минг жуфт пийма, 13 минг калта пўстин, 15 минг қулоқчин, 18 минг қўлқоп ва 58 мингта бошқа иссиқ кийим юборилган. Бундан ташқари, 6 вагон гўшт, 12 вагон вино, 2 вагон гуруч, 30 вагон мева ва бошқа озиқ-овқат маҳсулоти жўнатилган.
  • Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 400 мингга яқин ватандошларимиз ҳақида архив материаллари тўпланиб, бу маълумотлар асосида “Хотира” туркумида 33 та китоб нашр этилган. Китобнинг 3 жилди Самарқанд вилоятига бағишланган.
  • 1999 йилдан буён 9 май юртимизда “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланиб келинади.

Ушбу маълумот Абдураҳмон Бодиров

тўплаган материаллар асосида тайёрланди.


Охирги ўзгариш: 08/05/2018 18:02.   Кўрилганлиги: 81
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/press-releases/inson-qadri-ulug-xotira-muqaddas

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг