Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган самарқандлик спортчилар тақдирланди

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган самарқандлик спортчилар тақдирланди

Самарқанд шаҳридаги “Боғишамол гарден” боғида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган самарқандлик спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилади.

Унда спортчи ёшларнинг мураббийлари ҳамда ота-оналари, жамот ташкилотлари вакиллари иштирк этади.

Бугунги кунда вилоятимизда 5553 та спорт иншооти мавжуд.

Бунинг 1026 таси спорт заллари, 15 таси сузиш бассейни, 21 таси теннис корти, шунингдек, баскетбол, волейбол, гандбол, футбол, мини-футбол майдонлари спортсеварлар ихтиёрида.

Спорт иншоотларида бир кунда 170 минг ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. Уларнинг 65 минг нафари қизлар экани эътиборга лойиқ.

Шунингдек, вилоятимизда 2 та ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернати, 5 та ихтисослаштирилган, 21 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, болалар-ўсмирлар футбол академиясида спортнинг 57 та тури бўйича машғулотлар олиб борилмоқда.

Ёшларимизга 1057 нафар мураббий спорт сирларини ўргатмоқда.

2018 йилда республика миқёсида 1282 та медал (415 та олтин, 372 та кумуш, 403 та бронза);

Осиё чемпионатларида 29 та олтин, 4 та кумуш, 8 та бронза;

Халқаро мусобақаларда 13 та олтин, 16 та кумуш ва 22 та бронза медаллари жамғарилган.

Олимпия спорт турлари бўйича ғолиб бўлган 52 нафар спортчи спортнинг 14 тури бўйича олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия факультетларига имтиёзли асосда ўқишга қабул қилинди.

Индонезияда ўтказилган XVIII ёзги Осиё ўйинларида 45 давлатдан 5000 нафар спортчи 42 та спорт турлари бўйича иштирок этди. Ўзбекистондан 30 та спорт тури бўйича 234 спортчи қатнашди.

21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, жами, 70 та медал қўлга киритилди.

Самарқанд вилоятидан 25 спортчи ва 3 нафар мураббий 11 та спорт тури бўйича иштирок этиб, 2 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза, жами, 10 та медал қўлга киритилди.

Юнон-рум кураши бўйича – Абдуллаев Муминжон Рустамович, 1-ўринни;

Академик эшкак эшиш бўйича - Ҳакимов Шехроз Рустамович, Усмонов Зафар Абдурашид ўғли, Рахимов Отамурод Азамат ўғли, 3-ўринни;

Академик эшкак эшиш бўйича - Хурсанов Достонжон Давлат ўғли, Баҳриев Достонжон Саъдулло ўғли, Нажмиев Шоҳжаҳон Зайниддин ўғли, Ҳакимов Шеҳроз Рустамович, Усмонов Зафар Абдурашид ўғли, Раҳимов Отамурод Азамат ўғли, 2-ўринни;

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича – Тўхтасин ўғли Нурислом, 3-ўринни;

Бадиий гимнастика бўйича – Усманова Нуриниссо Олимовна, 2-ўринни;

Миллий кураш бўйича – Буриев Руслан Самад ўғли - 2-ўринни, Шомуродов Сарвар Элбек ўғли - 3-ўринни;

Енгил атлетика бўйича – Қурбанов Руслан Комилович - 2-ўринни;

Самбо бўйича – Холмаматов Камолиддин Фахриддин ўғли – 1-ўринни, Гулова Нодира Абдушукуровна - 3-ўринни қўлга киритди.

***

Оқдарё туманидан Самарқанд ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ўқувчиси Лазизхон Ўзбеков (мураббийи Толиб Назаров) Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

***

6-18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган III ёзги Олимпия ўйинларида Самарқанд вилоятидан иштирок этадиган спортчилар

III ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан 33 спортчи қатнашади. Самарқанд вилоятидан 4 нафар.

Давронов Давиржон - академик эшкак эшиш;

Ўлмасова Индира - спорт гимнастикаси;

Аҳмедова Шоҳида - эркин кураш;

Худоярова Раксана - енгил атлетика.

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 235-63-80

E-mail:sampressa@inbox.uz


Киритилган вақти: 14/09/2018 19:32.   Кўрилганлиги: 69
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/press-releases/indoneziyaning-jakarta-va-palembang-shaharlarida-xviii-yozgi-osiyo-oyinlarida-ishtirok-etgan-samarqandlik-sportchilar-taqdirlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг