
П Р Е С С – Р Е Л И З
2018 йил, 20 февраль, Самарқанд шаҳри
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси томонидан 2018 йил 12 февралда тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасидан келиб чиқиб, “Аҳоли бандлигини таъминлашда тадбиркор ўрни беқиёс” шиори остида вилоятда ўтказиладиган бўш иш ўринлари ярмаркаси бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ижро этилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор
ташкилотлар билан бирга
2018 йилнинг 16 февраль куни чора-тадбирлар тасдиқланиб, Самарқанд шаҳридаги
Олимпия захиралари спорт коллежида 20
февраль куни “Бўш иш ўринлари ярамаркаси” ўтказилиши белгиланган.
Маълумотларга кўра, вилоят бўйича 93 мингдан ортиқ доимий иш билан банд бўлмаган фуқаролар бор. Бугунги кунда 4024 нафар ишсиз фуқаро жойлардаги бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат этган. Шундан 1393 нафари ишга жойлаштирилган, ва 99 нафар ишсиз фуқаролар январь-февраль ойларида Каттақўрғон ва Жомбой туманларида ўтказилган меҳнат ярмаркаларида ишга жойлаштирилган, 2602 нафар фуқарога ишсизлик мақоми берилган.
Вилоят бўйича муқаддам судланиб, судланганлик ҳолати тугалланмаган шахслар 2239 нафарни, чет элдан қайтиб келганлар 32 минг нафарни, кам таъминланган оилалар 15 447 тани, касб-ҳунар коллежларини 2016-2017 ўқув йилида битирган ва ҳозир иш билан банд бўлмаган 7604 нафарни ташкил этади.
Меҳнат ярмаркасига 2368 бўш иш ўрни билан 461 корхона-ташкилот ҳамда иш топишга муҳтож бўлган 2646 нафар шахслар таклиф этилган.
Тадбирда касаба уюшмалари бирлашмаси
вилоят кенгаши томонидан
32 та кам таъминланган оилага 15 та газ плитаси ва 15 та газ баллони берилиши
назарда тутилган.
Бундан ташқари, ушбу тадбирда тадбиркорликни ривожлантириш ва натижаси бўйича янги иш ўринларини яратиш мақсадида, вилоят тижорат банклари томонидан банк кредитлари ажратилади.
Қўшимча маълумот олиш учун:
Телефон: (366) 235-63-80. Телеграмм: +998979152332
E-mail: Sampressa@inbox.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.