
Хотира – абадий, қадр - муқаддас
Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, Хотира майдони, “Садаф” ресторани, 2016 йил 6 май
7 май куни вилоятнинг Хотира ва қадрлаш куни асосий байрам тадбирлари ўтказилди.
Ҳар бир шаҳар ва туманлардан “Нуроний” жамғармаси шаҳар ва туман бўлимлари раислари, ҳокимлик ходимлари ҳамроҳлигидауруш, уруш орти ва меҳнат фахрийлари Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида тўпланиб, замонавий технологиялар асосида таъмирдан чиқарилган фавворалар атрофида чой ичиб, дам олишди. Шундан сўнг Самарқандда ишлаб чиқарилган автобусларда Хотира майдонига йўл олишди.
Хотира майдонидаги “Мотамсаро Она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимни уруш ва меҳнат фахрийлари бошлаб бердилар. Вилоятдаги барча соҳалар вакиллари гул қўйиш тадбирида қатнашдилар.
Фахрийлар майдондаги “Хотира китоби”ни варақлаб, ўтганлар хотирасини ёд этиш билан бирга, вилоят жамоатчилиги ва ёшлар вакилларининг гул қўйиш жараёнини кузатиб турдилар. Тадбир давомида қуролдошлар ва ёшлар ўртасидаги самимий суҳбатда урушнинг даҳшатли воқеалари эсланиб, бугунги тинч ва осойишта кунларга шукроналар айтилди. Фахрийлар ўзларининг ҳаёт йўллари, сафдошлари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб бердилар.
Самарқанд шаҳридаги “Садаф” ресторанида 400 нафар уруш ва меҳнат фахрийларига байрам дастурхони ташкил этилиб, ҳар бир фахрийга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар тарқатилди.
Байрам тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан ташкил этилди. Тадбир ўтадиган жойларнинг тозалиги ва ободончилигига алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоятда 1425 та қабристон мавжуд. Байрам олдидан уларнинг барчаси ободонлаштирилди, манзарали дарахт ва турфа гул кўчатлари ўтқазилди, ариқ-зовурлари тозаланди.
10 мингдан ортиқ уруш қатнашчисининг қабри обод қилинди.
Мустақиллик йилларида ҳарбий хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлган 13 нафар ҳарбий хизматчилар эсланиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди, совға-саломлар етказилди.
Хотира ва қадрлаш куни арафасида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бир гуруҳ уруш ва меҳнат фахрийларининг Нуробод туманидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига саёҳати уюштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 201 нафар уруш қатнашчиларига бир марталик 800 минг сўмдан пул мукофоти, озиқ-овқат маҳсулотлари 20 хил дори-дармонлар, Касаба уюшмалари бюджети ҳисобидан уларнинг ҳар бирига 400 минг сўмдан қўшимча пул мукофоти, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан маҳсулотлар пакети топширилди.
Шунингдек, 300
нафар меҳнат фронти фахрийларига Республикадан ажратилган
300 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 20 хил дори-дармон берилди.
Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ҳомий ташкилотлар томонидан меҳнат фронти фахрийлардан 4405 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами берилди.
Байрам тадбирлари муносабати билан 34 та ногиронлар аравачаси, 12 та эшитиш мосламаси, 40 та ҳасса ва қўлтиқтаёқлар, 92 дона сиҳатгоҳ йўлланмалари тантанали равишда топширилмоқда.
Қўшимча маълумот олиш учун:
Телефон: (366) 235-63-80
E-mail:sampressa@inbox.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.