Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессиясини чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши регламентининг 542-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессияси 2018 йил 19 июль куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.
  2. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
  3. Вилоят ҳокимининг «Вилоят маҳаллий бюджет параметрларининг 2018 йил II чораги ижроси тўғрисида»ги тақдимномаси ҳақида.
  4. Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаровнинг «2018 йилнинг 6 ойи давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисида»ги ахбороти ҳақида.
  5. Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатовнинг «Вилоят ҳудудида 2018 йилнинг 6 ойи давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уни сабабларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида.
  6. Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Жўраевнинг «Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида 2018 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти» ҳақида.
  7. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобиловнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд вилоятидаги ижроси ҳақидаги ахбороти тўғрисида.
  8. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган вилоятда мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ўқувчиларида яссиоёқлик ва сколиоз касалликларининг олдини олиш ва касалланган болаларни даволаш борасида мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактабларини ўрганиш натижалари тўғрисида.
  9. Вилоятда атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи F.Нигматовнинг ҳисоботи тўғрисида.
  10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5199-сонли фармонида фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида.
  11. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссиясини сайлаш тўғрисида.
  12. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринга депутатлар сайлови кунини белгилаш ҳамда сайловни ўтказиш тўғрисида.

 

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.ТУРДИМОВ

2018 йил 16 июль


Киритилган вақти: 18/07/2018 09:19.   Кўрилганлиги: 245
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/open_meetings/xalq-deputatlari-samarqand-viloyati-kengashining-navbatdagi-ellik-tortinchi-sessiyasini-chaqirish-togrisida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг