Самарқанд вилояти ҳокимлиги
w w w . s a m a r k a n d . u z
Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши регламентининг 542-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик биринчи сессияси 2018 йил 24 май куни соат 09:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.
- II. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик биринчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
- Вилоят ҳокимининг “Вилоят маҳаллий бюджет параметрларининг 2018 йил 1-чораги ижроси тўғрисида”ги тақдимномаси ҳақида.
- Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Тошпўлатовнинг “Вилоят ҳудудида 2018 йил 3 ойи давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, унинг сабабларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти ҳақида.
- Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Жўраевнинг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти ҳақида.
- Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан ахбороти ҳақида.
- Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарори лойиҳаси ҳақида.
- Ташкилий масала.
Вилоят ҳокими Т.Жўраев
2018 йил 18 май.