
Вилоят ҳокимининг қарори
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан қарор қиламан:
I. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси 2014 йилнинг 11 декабрь куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.
II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. 2014 йил вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2015 йилги бюджет параметрлари тўғрисида;
2. 2015 йилда иш ўринларини ташкил этиш вилоят ҳудудий Дастурини тасдиқлаш ҳақида;
3. 2014-2016 йилларда Самарқанд вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурининг ижроси ҳақида;
4. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи ҳақида;
5. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи ҳақида;
6. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи ҳақида;
7. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ҳ.Нормуродовнинг 2014 йилда доимий комиссиялари ҳамда депутатларнинг фаолияти юзасидан ахбороти ҳақида.
III. Халқ депутатлари вилоят, Пайариқ ва Каттақўрғон туманлари кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонунини Пайариқ ва Каттақўрғон туманларидаги ижроси ҳақида.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев.
2014 йил 4 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.