Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Вилоят Кенгашининг ХХХII сессияси

Вилоят Кенгашининг ХХХII сессияси

25 январь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳи раҳбари Б.Шарофов бошқарди.

35-Бирлашган сайлов округидан вилоят Кенгаши депутати А.Муқумов сессия котиби этиб сайланди.   

Депутатлар сессия кун тартиби ва иш тартибини тасдиқладилар.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши регламентининг VI бобида вилоятҳокимининг вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботинитегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш тартиби белгиланган.

Мазкур тартибга мувофиқ, ҳокимнинг ҳисоботини эшитиш бўйича сессияни чақириш тўғрисида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан қарор қабул қилинган ва у маҳаллий матбуотда чоп этилган.

Сессияда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев Самарқанд вилоятининг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан маъруза қилди.

Вилоят ҳокими 2016 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Жумладан, инвестиция дастури асосида амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, саноатни ривожлантириш, вилоят экспорт салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалигида эришилган натижалар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида олиб борилган кенг кўламли ишлар аниқ мисолларда ифода этилди. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида, сифатли ижро этилгани таъкидланди.

Шунингдек, ҳисоботда 2016 йилдаги асосий кўрсаткичлар  қайд этилиши билан бирга, 2017 йилнинг устувор вазифалари ҳақида ҳам сўз юритилди.

Ҳисобот юзасидан депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволларига жавоб олдилар.

Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи масала - Самарқанд вилоят прокуратурасининг 2016 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ахбороти кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари О.Азимовнинг маърузаси тингланди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Худойбердиев Шунқор Фармонович вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.


Киритилган вақти: 26/01/2017 16:58.   Кўрилганлиги: 1771
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/open_meetings/viloyatkengashining32sessiyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.