
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЎТТИЗ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ САМАРҚАНД ШАҲРИ НАРПАЙ ВА УРГУТ ТУМАНЛАРИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан
Қарор қиламан:
I. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси 2014 йилнинг 19 август куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.
II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. Вилоят прокуратураси органларининг 2014 йил 6 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида;
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2014 йил 30 майдаги СКҚ-36-II-сонли “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари ҳамда доимий комиссиялари қарорларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш бўйича Намунавий тартибни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси ҳақида;
3. “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Худжаёровнинг ҳисоботи;
4. 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ҳамда бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси юзасидан вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи А.Шароповнинг ҳисоботи;
5. Вилоят ҳокимининг “Вилоят маҳаллий бюджет параметрларининг 2014 йил иккинчи чоракдаги ижроси тўғрисида”ги тақдимномаси ҳақида;
6. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига ва Олий Мажлис Сенати аъзолигига ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига ўтказиладиган сайловларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни сақлаш ва архивларга топшириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида;
7. Ташкилий масала.
III. Халқ депутатлари вилоят, Самарқанд шаҳри, Нарпай ва Ургут туманлари кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 январдаги 21-сонли “2012-2016 йилларда болалар спорт иншоотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда коллеж ва академик лицейларнинг спорт залларини спорт анжомлари ва жиҳозлари билан тўлиқ жиҳозлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг Нарпай ва Ургут туманларидаги ижроси;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли “Банк пластик карточкаларидан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг Самарқанд шаҳри ва Нарпай туманларидаги ижроси.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев
2014 йил, 14 август.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.