Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ИШТИХОН ВА НУРОБОД ТУМАНЛАРИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг ўттизинчи сессияси ҳамда халқ депутатлари вилоят, Иштихон ва Нуробод туманлари Кенгашларининг қўшма мажлиси 2014 йилнинг 21 февраль куни соат 10.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттизинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг

2014 йил 15 январдаги КҚ-110-ΙΙ-сонли “2013 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови якунлари тўғрисида”ги қарори ҳақида;

2. Вилоят прокуратураси органларининг 2013 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) минтақавий вакиллигининг 2013 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;

4. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалик ҳамда аҳолига хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи;

5. Ташкилий масала.

III. Халқ депутатлари вилоят, Иштихон ва Нуробод туманлари Кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунининг Иштихон ва Нуробод туманларидаги ижроси.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2014 йил 8 февраль


Охирги ўзгариш: 30/11/2014 20:06.   Кўрилганлиги: 1529
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/open_meetings/2734_samarqand_viloyati_hokimining_qarori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг