
Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси ҳамда халқ депутатлари вилоят Каттақўрғон Жомбой ва Тайлоқ туманлари Кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси ҳамда халқ депутатлари вилоят, Каттақўрғон, Жомбой ва Тайлоқ туманлари Кенгашларининг қўшма мажлиси 2013 йилнинг 8 август куни соат 10.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.
II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. Вилоят прокуратураси органларининг 2013 йилнинг 6 ойида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисида;
2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 29 июлдаги “2011-2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш тўғрисида”ги қарорини бажариш бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очиловнинг ҳисоботи;
4. “Обод турмуш йили” Давлат дастурининг вилоятдаги ижроси тўғрисида;
5. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан тайёрланган “Вилоятда ёшларни “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва бу борадаги вазифалар ҳақида”ги масала тўғрисида;
6. 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш Дастурининг ижроси юзасидан вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи А.Шароповнинг ҳисоботи;
7. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш кунини белгилаш ҳақида;
8. Ташкилий масала.
III. Халқ депутатлари вилоят, Каттақўрғон, Жомбой ва Тайлоқ туманлари Кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш Дастурининг Каттақўрғон, Жомбой ва Тайлоқ туманларидаги ижроси тўғрисида.
Ишчи гуруҳларига жорий йилнинг 5 августига қадар ўрганишлар натижалари бўйича тайёрланган маълумот ва қарорлар лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссияларига тақдим этиш вазифаси топширилсин.
IV. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси зиммасига юклансин.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев
2013 йил, 1 август
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.