Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ОҚДАРЁ ВА САМАРҚАНД ТУМАНЛАРИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан қарор қиламан:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси ҳамда халқ депутатлари вилоят, Оқдарё ва Самарқанд туманлари Кенгашларининг қўшма мажлиси 2013 йилнинг 14 май куни соат 11.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин.

1. Самарқанд вилоят прокурорининг "Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунчиликка риоя қилиниши аҳволи ва бу борадаги прокурор назоратини янада кучайтириш чоралари ҳақида"ги ахборот тўғрисида.

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи.

3. Вилоятда болаларни ёзги дам олишини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 майдаги ПҚ-1754-сонли "2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш Дастури тўғрисида"ги қарорининг 2012-2013 йилларда вилоятдаги ижроси ҳақида.

5. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2012 йил 11 декабрдаги 169-19-сонли "Самарқанд вилоятидаги фуқаролар йиғинларининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси ҳақида.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартдаги Ф-3987 "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида"ги Фармойиши ижросининг бориши ҳақида.

7. "Адолат" социал-демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан тайёрланган "Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш ҳудудий дастури"нинг вилоятдаги ижроси ҳақида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқуловнинг ахбороти ҳақида.

8. Ташкилий масала.

III. Халқ депутатлари вилоят, Оқдарё ва Самарқанд туманлари Кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

1. Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексининг Оқдарё ва Самарқанд туманларидаги ижроси тўғрисида.

IV. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими З.МИРЗАЕВ.

2013 йил 4 май


Охирги ўзгариш: 30/11/2014 20:07.   Кўрилганлиги: 2411
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/open_meetings/2068_viloyat_hokimining_qarori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.