Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Зоминий” маҳалласида яшовчи фуқаролар ўз муаммоларини билдиришди

“Зоминий” маҳалласида яшовчи фуқаролар ўз муаммоларини билдиришди

Вилоят ҳокими раҳбарлигида бир гуруҳ мутасаддилар Самарқанд шаҳридаги “Зоминий” маҳалласида бўлишди.

Ҳудуд билан танишиш асносида вилоят ҳокими маҳалла раиси ва фаоллар билан ҳудуддаги муаммолар ҳақида фикр алмашди. Улар дастлаб маҳалла тарихи ҳақида сўзлаб, сўнгра муаммоларни билдиришди.

Билдирилган муаммолардан келиб чиқиб, тез фурсатларда маҳалланинг Конимех кўчасида 500 метр узунликдаги ичимлик сув тармоғини янгилаш, 15 та янги электр тармоғи устунларини ўрнатиш ҳамда ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқизиш белгиланди.

Шунингдек, Конимех кўчасида яшовчи фуқаро ёғингарчилик вақтида унинг уйи зарар кўрганлигини билдириб, ушбу муаммони ҳал қилишда ёрдам сўради. Ушбу фуқарога ҳам амалий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.


Киритилган вақти: 07/04/2021 19:21.   Кўрилганлиги: 97
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/zominiy-mahallasida-yashovchi-fuqarolar-oz-muammolarini-bildirishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.