Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Замонавий шаҳарсозлик архитектураси унда нималарга эътибор берилади?

Замонавий шаҳарсозлик архитектураси унда нималарга эътибор берилади?

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган даниялик таниқли халқаро архитектор, “Геҳл Арчитеcц” компанияси асосчиси Ян Гейл Самарқандга ташриф буюрди.

Дания қироллиги тасвирий санъат академиясининг меъморлик бўйича фахрий магистри Амир Темур мақбараси ва Регистон майдонини ҳайрат билан томоша қилди. Меҳмонга ушбу обидаларнинг яратилиш тарихи, уларни асраб-авайлаш борасида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Ян Гейл бундан бир неча аср олдин бунёд этилган мазкур иншоотларнинг мукаммал меъморий ечимлар асосида қурилганини қайд этиб, бу аждодларимизнинг юксак ақл-заковатидан далолат беришини таъкидлади.

Регистон майдони ва Сиёб деҳқон бозорини боғловчи Ислом Каримов кўчасининг шарқона, ўзига хос ландшафт дизайни, миллий ҳунармандлик устахоналари ва савдо дўконлари, тарихийликка уйғун замонавий кўриниши ҳам меҳмонда катта таассурот қолдирди.

- Самарқандда бир неча аср олдин ниҳоятда аниқлик билан қурилган обидалар, шаҳарнинг бугунги замонавий архитектурасини кўриб, қадимий ва миллий меъморчилик нақадар уйғунлик касб этганлигини англадим, - дейди Ян Гейл. - Ҳамма давлатда ҳам бу каби мерос анъаналарни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Сизларда эса бу каби иншоотлар давлат муҳофазасига олиниб, асл ҳолида сақланаётган экан. Буни қадрлаш, меъморчилик лойиҳаларини такомиллаштириш ва замонавий шаҳарсозликда кенг фойдаланиш лозим.

Шундан сўнг Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Ян Гейл иштирокида замонавий шаҳарсозлик архитектурасига бағишланган семинар ўтказилди.

Институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар, архитектор ва лойиҳачилар қатнашган тадбирда замонавий жаҳон архитектурасининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўз юритилди. Ян Гейл ўз маърузасида бугунги кунда жаҳон архитектурасида шаҳарларда транспорт оқимини камайтириб, пиёдалар йўлакларини кенгайтириш ва экологик шаҳарсозликни ривожлантиришга талаб ортиб бораётганлигини қайд этди. Шаҳарсозлик архитектурасида атроф-муҳит мусаффолигини асраш, яшил майдонларни кўпайтириш, велосипед ва пиёдалар йўлаклари тармоғини ривожлантириш лозимлигинини таъкидлади.

  Семинар якунида Ян Гейл эллик йиллик фаолияти давомида орттирган тажриба ва хулосалари асосида яратган китобларини институт жамоасига совға қилди.

Ў.ХУДОЙБЕРДИЕВ.


Охирги ўзгариш: 22/05/2017 18:14.   Кўрилганлиги: 402
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/zamonaviy-shaharsozlik-arxitekturasi-unda-nimalarga-etibor-beriladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг