Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЮРТНИНГ ПОСБОН ЎҚУВЧИЛАРИ”

“ЮРТНИНГ ПОСБОН ЎҚУВЧИЛАРИ”

Ургут туманининг 119-умумтаълим мактабида шу мавзуда тадбир ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги ҳамда тумандаги ҳарбий қисм томонидан ташкил этилган тадбирда бир қатор жамоат ташкилотлари вакиллари, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишди.

– Ушбу мактаб қўшни давлат билан чегарадош ҳудуддаги Ваткан-Қўзибек қишлоғида жойлашганлиги сабабли ўқувчилар билан давлат чегаралари, унинг дахлсизлиги ва аҳоли тинчлигининг аҳамияти бўйича турли суҳбат ва учрашувлар ўтказиб келамиз, – дейди чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси Шамсиддин Сариқулов. –  Шуни ишонч билан айта оламизки, юртимизнинг келажаги бўлган ўқувчи-ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат ҳисси мужассам. Улар истиқлол туфайли мамлакатимизда юз бераётган ўзгаришлар, эришилаётган ютуқларга, юрт равнақига асло бефарқ эмас. Қалбларидаги жўшқинлик, жасурлик ва садоқатга ҳавас қиласан, киши.

Ташкилотчилар ана шундай учрашувларда фаол иштирок этган бир қатор ўқувчиларга эсдалик совғалари топширдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.


Киритилган вақти: 08/10/2015 17:04.   Кўрилганлиги: 536
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yurtning-posbon-oquvchilari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг