
Самарқанд шаҳридаги 12-оилавий поликлиника ҳамда 64-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” ғоясини ўзида мужассам этган тарғибот-ташвиқот тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори А.Мухторов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси доценти У.Азизов, шоира З.Мўминова, Ўзбекистон Фанлар Академияси катта илмий ходими А.Бозорбоев, киноактёр К.Қосимов мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган тарихий йўли ва эришган юксак марраларимиз ҳақида сўз юритдилар.
* * *
Нарпай туманидаги 9-умумтаълим мактабида ҳам мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан “Самарқанд: кеча ва бугун” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда туманнинг “Оқолтин”, “Кўкота”, “Тошкўприк”, “Хўжақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, ёшлар иштирок этди.
СамДУ профессори Ф.Набиев, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши раиси ўринбосари И.Ботиров, “Ўзбеккино” миллий агентлиги “Самарқандкино” бўлими раҳбари Ф.Розиқов, шоира Ж.Сувонова мустақиллик йилларидаги улкан натижаларга “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик” деган савол асосида назар ташлаш, таҳлил қилиш ҳамда унинг замиридаги мазмун-моҳиятни оммага етказиш масаласи хусусида мулоҳаза юритдилар.
Энг улуғ, энг азиз байрам олдидан ташкил этилаётган шу каби тадбирларда юртдошларимизнинг собиқ мустабид тузум даврида ҳуқуқларимиз нақадар чеклангани, камситилгани, мустақиллик миллий давлатчилигимизни, ўзлигимизни тиклаш имконини бергани ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашилаётир.
Элёр Мамадиёров
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.