Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЮРТБОШИМИЗ МУРОЖААТНОМАСИ ХАЛҚ МАНФААТИНИ КЎЗЛАЙДИ

ЮРТБОШИМИЗ МУРОЖААТНОМАСИ ХАЛҚ МАНФААТИНИ КЎЗЛАЙДИ

БУЛУНҒУР ТУМАНИдаги Хўжамазгил маҳалласида Президентимизнинг Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини халққа етказиш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали, Самарқанд қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи педагог-ўқитувчилари, туман хотин-қизлар қўмитаси масъуллари бир гуруҳ маҳалла аҳолисига Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, ундаги устувор йўналишлар ҳақида гапириб берди.

- Юртбошимизнинг Мурожаатномасида кўрсатилган масалаларни фуқароларга етказиш ва ижросини таъминлаш муҳим вазифа саналади, - дейди ТАТУ Самарқанд филиали кафедраси мудири Х.Жуманов. - Негаки, мамлакатимизда янги ишлаб чиқилаётган қарор ва қонунлар барча соҳани кенг қамраб олган. Биргина мисол. Ҳаракатлар стратегияси бешта уствор йўналишни ўз ичига олган.

Тадбирда фуқароларнинг муаммо ва камчиликлари ҳам тингланди.

Жумладан, фуқаро Узоқбой Қаҳҳоров қишлоқдаги мактабда синфхоналар етишмаслиги, ҳудуддаги айрим йўлларнинг носозлиги, дўконда ун маҳсулотлари камлиги ва тижорат нархида сотилаётгани борасида мурожаат қилди.

Воҳид Ўрозалиев.

 

***

 

ОҚДАРЁ ТУМАНИ Лойиш шаҳарчасидаги 20-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирга шу ҳудуддаги, шунингдек, Ўзбекистон, Амир Темур, Янгиобод маҳаллаларнинг аҳолиси иштирок этди.

Тадбирга ташриф буюрган республика ва вилоят тарғибот гуруҳлари аъзолари Президентимизнинг Мурожаатномасида келтирилган вазифаларни содда усулда, факт ва рақамлар асосида тушунтириб бердилар.

Сўзга чиққан туман тиббиёт бирлашмаси саломатлик маркази бошлиғи Гулсара Қосимова, Лойиш маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Анвар Эҳсонов, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шакар Абдиев ва бошқалар мавзу юзасидан ўз фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

 

***

ҚЎШРАБОТ ТУМАНИ педагогика ва хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт ва сервис, саноат ва сервис касб-ҳунар коллежларида ўтказилган тадбирларда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти кенг оммага етказилди.

Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти профессор-ўқитувчилари Мурожаатномада келтирилган йўналишлар бўйича маълумот берди.

- Юртбошимиз 2017 йилда туманимизга ташриф буюрганида, келажакда жунни қайта ишлаш цехлари ишга тушишини таъкидлаган эди, - дейди Дўстлик маҳалласи Бойпушли қишлоғида яшовчи А.Рўзиев. – Тарғиботчилар бу иш бошлангани ва босқичма-босқич амалга оширилишини айтганидан жуда хурсанд бўлдик. Чунки туманимизда уй шароитида қўйчилик билан шуғулланаётганлар анчагина-да.

 

***

 

ИШТИХОН ТУМАН ижтимоий-иқтисодиёт коллежида бўлиб ўтган тадбирда Самарқанд давлат чет тиллар инстититунинг профессор-ўқитувчилари, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Суҳбат давомида институт проректори А.Эшқобилов, доцент М.Ҳамидова, ўқитувчи И.Саломовлар Мурожаатнома юзасидан очиқ мулоқот олиб бордилар.

- Бугун туманимизда ёпиқ сув ҳавзасининг фойдаланишга топширилгани кўнглимиздаги иш бўлди, - дейди меҳнат фахрийси 65 ёшли отахон Исмоил Омонов. – Спортга бўлган эътибор борган сайин кучайиб бораётгани Мурожаатномада ҳам келтирилган эди. Мана, бунга ўзимиз ҳам гувоҳ бўлиб турипмиз. Энди туманимиз ёшлари спортнинг бошқа турлари қатори сув спортидан ҳам чемпион бўлади.

Ҳудди шундай тадбир 21-мусиқа ва санъат мактабида ҳам ўтказилди.

 

***

 

ПАХТАЧИ ТУМАНИдаги 1, 3, 5-умумтаълим мактабларида ўтказилган учрашувларда таълим даргоҳи педагоглари, маҳалла фаоллари, аҳоли иштирок этди. Вилоят тарғибот гуруҳи аъзолари Самарқанд тиббиёт институти проректори Зафар Аминов, кафедра мудири Мансур Матлубов, доцент Юсуф Ҳалимбетовлар мамлакатимиз ҳаётида кечаётган муҳим ўзгаришлар, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ва албатта, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида тушунча беришди.

 

Қурбонтош Нуралиев, Тома маҳалласи:

Президентимизнинг бу ташаббуси инсон манфаатлари амалда таъминланаётганидан далолат беради. Юртбошимиз томонидан Олий Мажлисга тақдим этилган Мурожаатнома бундан буён бажарилиши керак бўлган ишларни белгилаб берди.

 

Наргиза Хўжаева, Гулшан маҳалласи:

– Мурожаатномада ютуқлардан кўра камчиликлар кўпроқ келтирилган. Масалан, аллақачон болалар боғчаси фаолиятини яхшилашимиз керак эди. Деярли ҳамма бунга эътибор бермасди гўё. Ахир келажак авлод таълим-тарбиясига барчамиз бирдек жавобгармиз. Юрагимдаги чўғ аланга олди, десам муболаға бўлмайди.

 

Ғайрат Эсонов, Ёбу маҳалласи:

– Мурожаатномада ердан унумли фойдаланиш кераклиги кўрсатилгани айни муддао бўлди-да. Биз ҳам оила аҳлимиз билан эртачи сабзавот маҳсулотлари етиштириб келамиз. Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириш керак бўлган ишлар тўлиқ қўшиламиз. Оиламиз билан лимон, ёнғоқ каби цитрус, энг асосийси, фойдали мева турларини ҳам кўпайтиришимиз керак, деган хулосага келдик. Бизга мана шу нарса туртки бўлди.

 

Ўткир Шаҳриёров, Истиқбол маҳалласи:

– Қишлоқлардаги электр энергиясини тақсимлаб берувчи трансформаторлар эскириб кетган. Уларни алмаштириш, электр энергиясида рўй бераётган узилишларга йўл қўймаслик зарур.

Мурожаатномада яқин вақтларда электр таъминотида узилишлар бўлмаслиги ҳам кўрсатиб ўтилган. Бизни ўйлаб шундай тинимсиз ишлаётган Президентимизга мадакор бўлишимиз керак.

 

Маърифат Ғаффорова, Мирза Нодим маҳалласи:

– Мурожаатномада тадбиркорлик, оилавий бизнесни янада ривожлантириш зарурлиги кўрсатилган. Биз ҳам оилада асаларичилик, паррандачилик каби соҳаларни ривожлантириб, юртимиз ривожи учун ҳаракат қилишимиз керак. Ахир, тадбиркорлар икки йил Президент ҳимоясида бўлади.

Шундан сўнг ҳам айримлар ишсизлик ҳақида гапирса уят, жуда уят бўлади-да.


Охирги ўзгариш: 06/01/2018 22:19.   Кўрилганлиги: 276
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yurtboshimiz-murojaatnomasi-xalq-manfaatini-kozlaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг