
Самарқанд шаҳрида вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан амалий семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!» шиори остида бўлиб ўтган форум якунларига бағишланган тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»ни амалга оширишда кўмаклашиш дастури муҳокама қилинди.
–Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда Ўзбекистон касаба уюшмалари зиммасига ҳам муҳим вазифалар белгиланган, – дейди Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман кенгаши раиси Мадина Баротова. – Шу мақсадда кўмаклашиш дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур асосида фаолиятимизни ташкил этамиз.
Тадбирда форум иштирокчиларининг «Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатномаси» қўллаб-қувватланди.
Якунда муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.