Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Юридик коллежи 2019-2020 ўқув йили учун ўрта (11-синф) ёки ўрта махсус маълумотга эга абитуриентларни тўлов-шартнома асосида ўқшга қабул қилади.

Юридик коллежи 2019-2020 ўқув йили учун ўрта (11-синф) ёки ўрта махсус маълумотга эга абитуриентларни тўлов-шартнома асосида ўқшга қабул қилади.

Аризалар 2019 йил 1 июндан - 17 августгача қабул қилинади.

Қуйидаги йўналишлар бўйича тайёрлайди:

- давлат хизматлари бўйича юрист;

- кадрлар масалалари бўйича юрист;

- аграр секторда юрист;

- шартномавий масалалар бўйича юрист;

- нотариат бўйича юрист;

- адвокатура бўйича юрист;

- ижро иши бўйича юрист.

Абитуриентлар қабул комиссияга қуйидаги ҳужжатларни шахсан тақдим этади:

- ариза (мутахассислиги ва касби, ўқитиш тили, таълим муассасасини тугатганлиги тўғрисидаги маълумотни, танловни ўтказиш қоидалари билан танишганлиги хусусида белгини кўрсатган ҳолда);

- паспорт нусхаси;

- ўрта (11-синф) ёки ўрта махсус маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси (агар абитуриент ҳужжат топшириш вақтида таълим муассасасини битирганлиги ҳақидаги ҳужжатни олмаган бўлса, танлов ўтказиш кунига қадар ҳужжат аслини тақдим этиш шарти билан тегишли таълим муассасаси томонидан берилган, унинг гербли муҳри билан тасдиқланган маълумотномани тақдим этади);

- 3,5 x 4,5 см ўлчамли 6 та фотосурат.

Коллежда ўқиш муддати 2 йил бўлиб, ўқувчиларга ҳафтада 5 кунлик назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади.

Ўқиш дамомида ўқувчиларга давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг талаб юқори бўлган соҳаларига тор доирадаги ва ихтисослиги бўйича фикрлаш ва иш юритиш қобилияти шакллантирилади. Муассасада замонавий ахборот-комуникация технологияларини қўллашнинг амалий кўникмаларига эга ва хорижий тилларни биладиган ўрта-махсус маълумотли юридик кадрлар тайёрланади. Таълим жараёнига инновацион ўқув лойиҳалари қўлланилади, шунингдек, ўқувчилар амалиётини ташкил этиш учун тегишли худудлардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Бундан ташқари, Самарқанд вилоят юридик коллежи битирувчиларининг 30 фоизи Тошкент давлат юридик университетига имтиҳонсиз, суҳбат асосида ўқишга кириш учун йўлланмага эга бўладилар.

Манзилимиз: Самарқанд шаҳри Туркистон кўчаси, 5-«А» уй.

Телефон/факс: (0366) 221-94-15.


Охирги ўзгариш: 12/07/2019 09:13.   Кўрилганлиги: 216
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yuridik-kolleji-2019-2020-oquv-yili-uchun-orta-11-sinf-yoki-orta-maxsus-malumotga-ega-abiturientlarni-tolov-shartnoma-asosida-oqshga-qabul-qiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг