Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоятида мониторинг ўтказди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоятида мониторинг ўтказди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Самарқанд вилоятида давлат дастурларининг ижроси юзасидан жамоатчилик мониторинги тадбирлари ва аҳолининг кенг қатлами билан учрашувлар ўтказилди.

Дастлаб Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистонда ислоҳотларни самарали амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчиликни жалб этишга бағишланган учрашув ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси А.Бурхонов мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритиб, ҳаракат қисқа вақтдаги фаолияти давомида давлат ва жамият ҳаётида ўз ўрнига эга бўлганини таъкидлади.

– Ҳаракатнинг асосий мақсади фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштириш орқали юртимизда режалаштирилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш ҳисобланади, – дейди “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати бошқарма бошлиғи А.Маматхонов. - Шу мақсадда айни пайтда юртимиз ҳудудларида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва бошқа жамоат ташкилотлар билан ҳамкорликда ана шундай мониторинглар ўтказилмоқда.

Тадбир давомида, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти танловларида ғолиб бўлган Самарқанд вилоятидаги бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотларига сертификатлар топширилди.

Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида жорий йилнинг июль-август ойлари давомида республикамизнинг барча ҳудудларида шу каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.


Киритилган вақти: 27/06/2019 16:58.   Кўрилганлиги: 648
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yuksalish-umummilliy-harakati-samarqand-viloyatida-monitoring-otkazdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.