Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ЁШЛАРИМИЗ КЎП

ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ЁШЛАРИМИЗ КЎП

Юртимизда ҳар томонлама иқтидорли ва ижодкор ёшларни излаб топиш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида республика маънавият тарғибот маркази томонидан “Юксак маънавиятли авлод” ёшлар фестивали ўтказилди.

Саккиз номинация бўйича ўтказилган фестивалнинг республика босқичида Самарқанд вилояти вакиллари иккита номинацияда ғолибликни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ислом Зоҳидов – Испанза агротадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежини (Ургут тумани) битирган. У “Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер” сифатида республикада биринчи ўринни эгаллади.

– Ўғлим мактабда ўқиб юрганида миллий кийимлар, айниқса, келинлар либосларини тикишга қизиқиб қолди, – дейди Исломнинг онаси Сижоат Ҳакимова. – Унинг интилишини ҳисобга олиб, ўзимизга яқин жойда истиқомат қиладиган қўли гул тикувчи Алла опага шогирдликка бердик. Ўғлим кейинчалик коллежда ҳам назарий-амалий билимларини бойитиб борди. Уйда ишлаши учун барча шароитни яратдик. Тикув машинаси ва дастлабки сармояни топиб бердик. Ҳозир ўғлимнинг деярли бўш вақти йўқ, буюртмалари кўп. У шу соҳада ўқишни давом эттириб, таниқли дизайнер бўлмоқчи. Келажакда ҳам уни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

– Юртимизда азалдан моҳир усталар, таниқли дурадгорлар, кулол ва мусаввирларнинг ҳурмати баланд бўлиб, бу ҳунарлар авлоддан авлодга, устоздан шогирдга ўтиб келган, – дейди Оқдарё хизмат кўрсатиш  касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, фестивалнинг “Энг иқтидорли ҳунарманд” номинацияси ғолиби Илёс Ҳамроқулов. – Хусусан, бизнинг Оқдарё туманимизда бу анъаналар бугун ҳам давом этмоқда. Масалан, ўзим ҳам ўндан ортиқ ёшлар билан “Арпа” маҳалласи ёғоч ўймакорлиги устахонасида устозимиз Жамол Эсановдан ҳунар ўрганяпмиз. Фестивалда ўзим ясаган лавҳ, турли кўринишдаги лаган ва қутичалар, шахмат тахталари билан қатнашиб, ғолибликни эгалладим.

Ўткир Усмонов


Охирги ўзгариш: 04/07/2015 18:30.   Кўрилганлиги: 588
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yuksak-manaviyatli-yoshlarimiz-kop

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг