Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАРДА ТАРАДДУД ҚИЗҒИН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАРДА ТАРАДДУД ҚИЗҒИН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Вилоятда болаларнинг жорий йил ёзги соғломлаштириш мавсумини намунали ташкил этиш, оромгоҳларни тайёрлаш ва болажонлар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратиш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

Вилоят ҳокимлиги ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2015 йил 27 февралдаги қарори билан мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича комиссия таркиби шакллантирилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар дастури тасдиқланган.

Доимий фаолият кўрсатувчи 25 та оромгоҳга бошқарма ва идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳокимлик вакиллари, касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари масъул этиб белгиланди. Улар томонидан дастлаб оромгоҳлардаги бино ва иншоотларнинг ҳолати, жиҳозланиши ва бошқа жиҳатлари ўрганиб чиқилди. Шу асосда муассасалардаободонлаштириш, жорий ва капитал таъмирлаш ишлари бошланди.

Жумладан, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан тасдиқланган дастурга кўра, Ургут туманида янги – “Чор чинор” оромгоҳида қурилиш ишлари якунига етказилаётган бўлса, “Золотинка” ва “Баҳора” оромгоҳлари капитал таъмирланмоқда.

Бунёдкорлик ишлари Самарқанд туманидаги “Соғлом авлод” оромгоҳида ҳам олиб борилмоқда.

Ҳозирга қадар барча оромгоҳлар ҳудудида 12 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдони мавжуд бўлган оромгоҳларда сабзавот ва полиз экинлари экилди.

Жорий йилги мавсумда вилоятдаги доимий ва кундузги оромгоҳларда 22 минг 500 нафар болажонларни дам олдириш кўзда тутилган. Бунинг учун зарур маблағ ва бошқа имкониятлар манбалари аниқланиб, тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда. Ҳар бир оромгоҳнинг қабул режасидан келиб чиққан ҳолда, муассасалар ва таъминотчи корхоналар ўртасида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш бўйича келишувларга эришилмоқда.

Кўчма кутубхоналар ташкил этиш ва турли тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш, ижодий кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари, маданий тадбирлар уюштириш юзасидан вилоят халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Шунингдек, муссасаларда фаолият кўрсатадиган тарбиячи, етакчи, тиббиёт ходимлари, мусиқа ва жисмоний тарбия йўриқчилари ҳамда бошқа тўгарак раҳбарлари рўйхатлари шакллантирилиб, улар учун ўқув-семинарлар дастурлари ишлаб чиқилган.


Киритилган вақти: 10/04/2015 12:58.   Кўрилганлиги: 1918
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yozgi-oromgohlarda-taraddud-qizgin-olib-borilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.