Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ёшларни иллатлардан асраш зарур

Ёшларни иллатлардан асраш зарур

Вилоят божхона бошқармаси томонидан Пайариқ туманида профилактик учрашув ташкил этилди.

Тадбирда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими вакиллари,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси раҳбарлари ва ёшлар иштирок этди.

– Ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга барчамиз масъулмиз, – дейди бошқарма ходими Л.Зиядуллаев. – Айниқса, ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари тарқалишига қарши курашиш келажагимиз эртаси бўлган авлодни соғлом тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларга қарамасдан, улар орасида турли ҳуқуқбузарликлар содир этиш ҳолатлари учраётгани ачинарли ҳолдир.

Учрашувда иштирокчиларга «Ёмоннинг бир қилиғи» ва «Қимматга тушган қизиқиш» ҳужжатли фильмлари намойиш этилди.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.



Киритилган вақти: 24/07/2017 09:37.   Кўрилганлиги: 482
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yoshlarni-illatlardan-asrash-zarur

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг