Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЁШЛАРГА ХОРИЖДА ИШЛАШНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА САБОҚ БЕРИЛДИ

ЁШЛАРГА ХОРИЖДА ИШЛАШНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ ҲАҚИДА САБОҚ БЕРИЛДИ

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ва ёшлар иттифоқи вилоят кенгашлари, вилоят ички ишлар бошқармаси, ташқи миграция агентлиги вилоят бўлими, 

одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси вакиллари ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда сўзга чиққан соҳа мутахассислари хорижда ишлашнинг қонуний асослари, ноқонуний миграция оқибатида келиб чиқаётган одам савдоси, ундан жабрланиш ва депортация қилиниш каби салбий ҳолатлар, уларни олдини олишда ҳуқуқий саводхонликнинг аҳамияти ҳақида ёшларга атрофлича маълумот беришди.

Тадбирда туман ва шаҳардан ташриф буюрган 200 нафар ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан жавоб олишди.


Охирги ўзгариш: 18/02/2019 18:24.   Кўрилганлиги: 1707
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yoshlarga-xorijda-ishlashning-qonuniy-asoslari-haqida-saboq-berildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.