
Пайшанба маданият ва истироҳат боғида «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида тадбир ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Каттақўрғон туман ҳокимлиги, прокуратура, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши бош қўшган ушбу тадбирда 25 нафар отахон-у онахонларга мамлакатимиздаги сиҳатгоҳларда саломатлигини тиклаши учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, 41 нафар ногиронга протез-ортопедия воситалари, ногиронлик аравачаси туҳфа қилинди.
Шунингдек, тадбир давомида тумандаги корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ўзларида мавжуд 150 дан зиёд бўш ва квота иш ўринларини тақдим этишди. Ярмарка ниҳоясида 100 нафардан ортиқ йигит-қизлар билан ишга жойлашишлари учун шартномалар имзоланди.
Азим Қодиров
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.