ЁШЛАР ТЎҒРИ ЙЎЛИДАН АДАШМАСИН

Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида вилоятимизнинг бир қатор туманларида ёшлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Ургут туманидаги “Мирзабоғлон-Чеп” маҳалласида ташкил этилди.

Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, обод ва фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиш, шукроналик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик туйғуларини камол топтириш мақсадида уюштирилган мазкур тадбир спорт мусобақалари билан бошланди. Ўқувчи-ёшлар спортнинг футбол, шахмат, югуриш, стол тенниси бўйича беллашдилар.

Тадбир доирасида ёшлар ўртасида “Заковат” интиллектуал ўйини, “Жиноят ва жазо” мавзусида тест синовлари ҳамда “Биз – гиёҳвандликка қаршимиз” деб номланган ёш рассомлар танлови ҳам ўтказилди. Санъаткорларнинг чиқишлари эса тадбир қатнашчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир якунида фаол ўқувчи-ёшлар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари ва китоблар билан тақдирланди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида яшовчи кам таъминланган оилалар фарзандларига ҳам совға-саломлар улашилди.

Шундай тадбирлар вилоятнинг Пастдарғом, Иштихон ва Оқдарё туманларида ҳам ўтказилди.

Анвар Мустафоқулов


Киритилган вақти: 14/05/2015 17:52.   Кўрилганлиги: 446

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг