
Жойларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман кенгашлари йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Пайариқ туманида ўтказилган шундай йиғилишда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси Қ.Қуронбоев, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Умаров, туман ҳокими А.Жўраев иштирок этиб, бугунги кунда ёшлар ташкилоти раҳбарлари олдида турган вазифалар, ушбу соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар ҳамда галдаги режалар ҳақида сўз юритди.
Кенгаш аъзолари, туманда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган фаол, ёшлар, хусусан, тадбиркорлар, спортчилар иштирок этган йиғинда Ёшлар иттифоқининг Пайариқ туман кенгаши раиси сайланди.
- Президентимизнинг шу йил ёшлар билан учрашуви ҳаётимизда янги бир саҳифани бошлаб бериши баробарида ишимизга нисбатан бошқача бир услубда ёндашув лозим эканлигини кўрсатди, - дейди туман кенгаши раислигига сайланган Ж.Охунов. – Марказлардан олис маҳаллаларда ёшлар нима билан банд? Уларнинг яшаш тарзи қай йўсинда? Шу масалаларни чуқурроқ ўрганиб, аниқ чоралар белгиламоқчимиз.
Анжуман давомида ёшлар ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.
Баён этилган муаммолар бўйича аниқ ечимлар, тавсиялар берилди.
Г.МЎМИНОВА.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.