Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЁШЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“30 июнь - Ёшлар куни” мамлакатимизда ёшларнинг энг севимли, уларни бирлаштирадиган байрамга айланиб бормоқда. Сана муносабати вилоятимиздаги туман ва шаҳарларда қатор тадбирлар ташкил этилди.

10 га яқин “Ёшлар кутубхоналари” фойдаланишга топширилди. Барча туман ва шаҳарларда “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари ташкил этилди.
Сана муносабати билан вилоят байрам тадбири Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” амфитеатрида ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон ёшларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириш билан бошланган байрам тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб келаётган вилоятимиз вакилларига Давлат мукофоти тантанали равишда топширилди. Шунингдек, Адабиёт, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда йил давомида турли ютуқларни қўлга киритган иқтидорли ёшларга, шунингдек вилоят ижтимоий ҳаётида фаоллик кўрсатиб келаётган ёшлар вакиллари вилоят ҳокимлиги қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Байрам тадбири давомида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят ҳамда Ургут туман кенгашларига вилоят ҳокимлигининг совғаси ISUZU автобуслари топширилди.
Шу билан бир қаторда хиёбонда ташкил этилган ёшлар сайли, 5 та муҳим ташаббуснинг ижросига қаратилган кўргазмалар ёшларда катта таассурот қолдирди.
Байрам тадбири дастуридаги галаконцертга вилоятимиз ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган санъаткорларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
Ёшлар куни вилоятимизда ҳақиқий маънода, барча ёшларнинг хотирасида сақланиб қоладиган, келгусида ёшларни янги марраларни забт этишга чорлайдиган ҳақиқий байрам тарзида нишонланди.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Киритилган вақти: 01/07/2019 10:55.   Кўрилганлиги: 574
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yoshlar-kuni-munosabati-bilan-bayram-tadbiri-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.