Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЁШЛАР ҲАШАРГА ЧОРЛАЙДИ

ЁШЛАР ҲАШАРГА ЧОРЛАЙДИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши 3-4 март кунлари вилоятимизда “Ёшлар ҳашари” акциясини ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Р.Қобиловнинг маълум қилишича, кенгаш фаоллари давлатимиз раҳбарининг шу йил 23 февралда қабул қилинган “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”га Қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда юртимизда март-апрель ойларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ўтказилиши муносабати билан ҳашарни баҳорнинг дастлабки кунларидан бошлашга қарор қилган.

Шу мақсадда кенгаш фаолларининг ёшларга мурожаати қабул қилинди. “Биз, ёшлар ободонлаштириш ва тозалик тадбирларини янада кучайтиришимиз, маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар, боғ ва сайилгоҳларни тартибга келтиришда алоҳида ташаббус кўрсатишимиз лозим”, дейилади мурожаатда.


Охирги ўзгариш: 03/03/2018 13:39.   Кўрилганлиги: 924
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yoshlar-hasharga-chorlaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.