
Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни муносабати билан Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларида “Баркамол авлод - гиёҳвандлик ва чекишга қарши!” шиори остида ёшлар акцияcи ўтказилди.
Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” истироҳат боғида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан маданият ва спорт, ички ишлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “Биз – гиёҳвандликкақаршимиз!” мавзусида расмлар кўргазмаси, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи турли интеллектуал ўйинлар, викториналар, мусиқий-маданий чиқишлар намойиш этилди.
– Акцияда иштирок этган икки мингдан зиёд ёшлар гиёҳвандликнинг зарарли оқибатларидан огоҳ бўлиш билан бирга, турли маданий ва спорт тадбирларига жалб этилди, – дейди “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши раиси ўринбосари Меҳрож Усмонов. – Спортнинг стол тенниси, шахмат-шашка, армрестлинг турлари, шунингдек, интерфаол ўйинлар, викторина лойиҳалари ташкил этишдан кўзланган мақсад ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни гиёҳвандлик, чекиш каби иллатлардан асраш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборат эди.
Асрор Жўраев номидаги Самарқанд қўғирчоқ театри актёрларининг мавзуга оид спектакли намойиш этилди. Самарқандлик бир гуруҳ таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар янгради.
Акцияда фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшлар “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Д. Тўхтаев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.