Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ёшлар дала ҳарбий полигонида ўқ отиш машқларини кузатди

Ёшлар дала ҳарбий полигонида ўқ отиш машқларини кузатди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон дала ўқув полигонида ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида кўргазмали ўқув-машғулотлар ўтказилди.

Марказий ҳарбий округ, Ўзбекистон «Vetekan» жангчи фахрий ва ногиронлари Самарқанд вилоят бўлими вакиллари ва бир гуруҳ ёшлар бу ердаги замонавий ҳарбий техникалар, қурол-яроғ ва уларнинг тактик-техник хусусиятлари ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, ёшлар ҳарбий хизматчиларнинг ўқ отар қуролларидан ўқ отиш машқларини кузатди.

***

Худди шундай тадбир Нуробод туман дала ўқув полигонида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши, туман мудофаа ишлари бўлими ҳарбий қисми билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирда 400 нафарга яқин ёшлар ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Аскарларнинг жанговар чиқишлари иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.

Манба zarnews.uz


Киритилган вақти: 24/12/2018 17:41.   Кўрилганлиги: 983
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yoshlar-dala-harbiy-poligonida-oq-otish-mashqlarini-kuzatdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.