Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ёшлар билан учрашув

Ёшлар билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот марказида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Самарқанд шаҳридаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, бу йил илк бор сайловда овоз берадиган ёшлар қатнашган тадбирда округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев ва бошқалар жорий йилнинг 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига вилоятимизда кўрилаётган тайёргарлик, сайловнинг ҳуқуқий асослари ва қонунларда белгиланган қоидалар, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари ҳақида сўз юритдилар.

– Мамлакатимиз конституциясига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади, – деди округ сайлов комиссияси котиби Д.Якубжонова. – Ана шу қоида асосида “Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунда 18 ёшга тўлган юртдошларимизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқи кафолатланган. Ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволига, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, машғулот тури ва хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек, суднинг ҳукмига мувофиқ озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда қатнашмайдилар.

Учрашувда бугунги кунда вилоятимизда 1030 та сайлов участкаси тузилиб, участка сайлов комиссиялари фаолият олиб бораётгани, улар томонидан сайловчилар рўйхати шакллантирилаётгани, 18 ёшга тўлган фуқаролар рўйхати алоҳида шакллантирилиши, овоз беришнинг яширинлиги ҳамда ҳар бир сайловчи ўзи истаган номзодга овоз бериши мумкинлиги тушунтирилди.

Учрашув давомида комиссия аъзолари ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи
7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот маркази.


Киритилган вақти: 25/10/2016 16:04.   Кўрилганлиги: 1458
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yoshlar-bilan-uchrashuv

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.