
10-16 январь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида математика, физика ва информатика бўйича XIV халқаро Жаутиков фан олимпиадаси ўтказилди.
Олимпиадада Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейи ўқувчилари Мафтуна Саматбоева кумуш, Дониёр Язданов ва Шаҳзод Қурақбоевлар бронза медалларни қўлга киритди.
Шу муносабат билан лицейда ғолибларни кутиб олиш ва қутлаш тадбири ўтказилди. Сўзга чиққан институт проректори С.Тошназаров, ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А.Насимов, лицей директори А.Матлюбов ва ўқитувчилар бу ғалаба замирида тинимсиз меҳнат ва шижоат ётганини, энг асосийси, ёшлар учун барча шарт-шароит яратиб берилганини таъкидладилар.
Ҳусан Элтоев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.