Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЁШ ҲУНАРМАНДГА ИМКОНИЯТ

ЁШ ҲУНАРМАНДГА ИМКОНИЯТ

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида вилоятимизда ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш, соҳага қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш ва амалий кўмак бериш мақсадида тадбир ташкил этилди. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки вилоят филиали ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда тажрибали ҳунармандлар томонидан маҳсулотлар кўргазмаси, маҳорат дарслари ташкил этилди. Ҳунармандчилик фаолиятини бошлаш истагида ўз бизнес-режаларини тақдим қилган 15 нафар ёшларга “Микрокредитбанк”нинг имтиёзли кредитларини олиш учун махсус сертификатлар топширилди.

- Уч йилдан буён уйда зардўзлик билан шуғулланаман, – дейди Зулхумор Зоҳидова. – Фаолиятимни кенгайтирай десам, маблағ масаласи муаммо эди. Ўз бизнес-режамни тақдим этиб, “Микрокредитбанк” Самарқанд шаҳар филиалининг 50 миллион сўмлик кредит сертификатини қўлга киритдим. Эндиликда кичик корхона очиб, унда сўзана, кўрпа, ёстиқжилд ва турли хил парда тикишни йўлга қўймоқчиман.

Шаҳноза Холиқова.


Охирги ўзгариш: 19/02/2018 12:35.   Кўрилганлиги: 869
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yosh-hunarmandga-imkoniyat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.