Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ёш чемпион ота юртига келди

Ёш чемпион ота юртига келди

Нодирбек Aбдусатторов...
Бу ном бутун дунёга машҳур бўлди.

Нарпай тумани "Иймон" маҳалласи Болғали қишлоғида туғилган ҳарбий Фазлиддин Очиловнинг фарзанди Нодирбек жаҳондаги мана-ман деган шахматчиларни ортда қолдириб, рапид бўйича жаҳон чемпионига айланди.

Бугун Нодирбек Aбдусатторов ота юрти Нарпайга келди. Дастлаб, бу ерда яшовчи бобо ва бувиси, қариндошлари билан дийдорлашди. Сўнг маҳалладаги ёшларга эришган ютуқлари, галдаги режалари ҳақида сўзлаб берди. Тенгдошларига мақсад сари интилиш ютуқлар гарови эканлигини айтди.

Сўнг тумандаги 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида шахматга қизиқувчилар билан учрашди. Бира тўла 18 нафар рақиб билан дона суриб, "мастер-класс" ўтказди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов, туман ҳокимининг ўринбосари Aбдуқаҳҳор Тожиев ва бошқалар чемпионни улкан ғалаба билан табриклади. Нодирбекка туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалар топширилди.


Киритилган вақти: 09/01/2022 21:06.   Кўрилганлиги: 84
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yosh-chempion-ota-yurtiga-keldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.