
Самарқанд туманида умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Ёш йўл ҳаракати назоратчилари” республика танлови бўлиб ўтди.
Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ғолибликни қўлга киритган 14 жамоа иштирок этди.
Тадбирда ўқувчилар назарий билимларини синовдан ўтказиш билан бирга “Техника ижодиёти”, “Ёш пиёда”, “Ёш бошқарувчи” каби йўналишларда ўз маҳоратини намойиш этди.
Мусобақа натижасига кўра, олий ўринни самарқандлик ёш автоназоратчилар қўлга киритган бўлса, Қашқадарё ва Наманган вилояти вакиллари биринчи, Тошкент шаҳри ҳамда Сирдарё вилояти ёшлари иккинчи, хоразмликлар эса учинчи ўринни эгаллашди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Б. Рустамов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.